22 December 2011
13:09 -
Қирғизистон парламенти президент Атамбаевнинг одамини спикер қилиб сайлади, ўзбекларга нима?
Кеча 130 ўринлик Қирғизистон парламенти Алмазбек Атамбаев президент бўлиб сайланмасдан аввал раислик қилган Социал-демократик партиянинг вакили Асилбек Жээнбековни 78 овоз билан спикерликка сайлади. Сиёсий жанжаллар туфайли истеъфога жўнатилган аввалги спикер Ахматбек Келдибековнинг партияси “Ота-Юрт”нинг номзоди Қурмонбек Осмонов 25 овоз олиб, мағлубиятга учради.
Ўзбеклар учун янги спикер - қирғиз фашистлари томонидан ўзбекларнинг қирғини қилинишига қандай кўз билан қараши нуқтаи назаридан муҳимдир. Асилбек Жээнбеков бу масалага ўз муносабатини кўрсатиб бўлди. Унинг фикрича, парламентнинг Қирғизистон жанубидаги қонли воқеаларни ўрганиш бўйича тузилган комиссиясининг таклифлари тўла амалга оширилиши керак.
Маълумки, парламент комиссияси ўша қонли воқеаларад ўзбекларни айбдор деб топиб, Қодиржон Ботиров ва бошқа ўзбек жамоасининг раҳбарларини жавобгарликка тортишни тавсия қилган эди.
Ваҳоланки, Мустақил Халқаро Комиссия ўзбекларнинг қирғин қилинишини геноцид демаса ҳам, инсонийликка қарши жиноят деб баҳолаган. Ўшанда Қирғизистон парламенти бу комиссиянинг хулосаларини тан олмасдан, қирғиз миллатчилигининг қарашларини ифода қилувчи ўз комиссиясининг хулосаларини маъқуллаган эди.
Демак, Алмазбек Атамбаевнинг президент, унинг одами Асилбек Жээнбековнинг парламент спикери бўлиши ҳеч нарсани ўзгартирмадйи. Айбсиз ўзбекларни айблаш, уларни имкон борича Қирғизистондан сиқиб чиқаришга қаратилган сиёсат аввалгидек давом этаверади.
Ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг умрбод қамалиши ҳам бу фикрни тасдиқлайди.
Жаҳон ўзбеклари, биринчи навбатда, Ўзбекистон ўзбеклари қирғизистонлик миллатдошларини ҳимоя қилмагунча, ўзбеклар ҳамма ерда хор қилинаверади.