08 June 2007
03:00 -
23:00 - “Бирлик” Партияси ва унинг баъзи лидерлари" деб номланган қисқа маълумот ҳақида 20:00 - Каримов элчилардан ишонч ёрлиғини қабул қилди - Ўзбекистон Баҳрайн билан алоқаларни кенгайтирмо
23:00 - “Бирлик” Партияси ва униннг баъзи лидерлари" деб номланган қисқа маълумот ҳақида

Бугун www.birlik.net сайтининг инглизча саҳифасига “Бирлик” Партияси ва унинг баъзи лидерлари ҳақида” деб номланган 2 саҳифали маълумот қўйилди. Ҳамма ўзбек демократларига, биринчи навбатда, чет элда яшаётган демократларга ундан фойдаланишни таклиф қиламиз.

Маълумки, 1992-93 йилларда Ўзбекистонда демократик мухолифат яксон қилингандан кейин, “Бирлик” ҳамма тарафдорларини ҳуқуқ ҳимоячиси ва мустақил журналистлар сифатида фаолиятни давом эттиришга чақирди ва шу йўл билан ўз ташкилотининг “умурқа суягини” сақлаб қолди. Андижондаги ҳукуматнинг қонхўрлиги ва унинг баҳонасида ўзбек демократларига қарши бошланган навбатдаги ҳужумга қарамасдан, бошқа гуруҳлардан фарқли ўлароқ, “Бирлик” оёқда қолди ва ҳозир секин-аста фаолиятни янада жонлантирмоқда.

Бу босқичда ҳамма демократ кучлар Ғарб давлатларининг, хусусан, Европа Бирлигининг ёрдамига муҳтожлар.

- Бу ёрдамнинг биринчи қадами шундан иборат бўлиши керакки, - дейди “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат, - Ғарб далатлари Ўзбекистонга оид ҳужжатларида сиёсий мухолифатнинг аҳволини тилга олишлари, ҳукуматдан ўз мажбуриятларини бажариб, мухолифатга очиқ фаолият учун имкон берилишини, мухолифат партияларини рўйхатга олишни талаб қилишлари лозим. Бугун фақат “Бирлик” Партиясигина рўйхатдан ўтиш учун кураш олиб бораётгани, у шу кунгача, рўйхатдан ўтиш учун 5 марта ариза бериб, Адлия вазирлиги билан феълан мулоқот қилаётганини ҳисобга олиб, бу масалада “Бирлик”га алоҳида эътибор бериш кераклигини ҳамма тушунса керак. “Бирлик”нинг рўйхатга олиниши бошқа партиялар учун ҳам йўл очган бўларди.

“Бирлик”нинг сайтига инглиз тилида қўйилган ҳужжатда Ғарб мамлакатлари олдига конкрет таклифлар қўйиш учун керак бўлган маълумотлар бор.

20:00 - Каримов элчилардан ишонч ёрлиғини қабул қилди

Бугун Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Жанубий Корея Республикаси ва Буюк Британиянинг мамлакатимизга юборилган янги элчиларидан ишонч ёрлиғини қабул қилди. Расмий хабарда айтилишича, кореялик дипломат Кёнг Же Мина ўз мамлакатининг Осиё минтақасида Ўзбекистонга ишончли стратегик ҳамкор эканини таъкидлаб, ҳамкорликнинг асосий йўналиши иқтисодиёт билан боғлиқлигини айтган.

Британия ва Шимолий Ирландия номидан дипломатик миссияни амалга оширадиган Йан Чарльз Макдональд Келли Тошкентнинг табиатига шайдо эканини таъкидлаган. У шу сўздари билан, бир вақтлар бу ерда Буюкбританиянинг элчсии бўлган Грег Мюррейдан фарқли ўлароқ, табиатдан бошқа нарса билан қизиқмаслигини урғулашни истагандир, дейди мухбиримиз

Ўзбекистон Баҳрайн билан алоқаларни кенгайтирмоқчи

Мамлакатимизга келган Баҳрайн Подшоҳлиги Ташқи ишлар вазири Шайх Холид бин Муҳаммад ал-Халифа кеча Каримовнинг ҳам қабулида бўлди. Режибоши Баҳрайн бош дипломатининг Ўзбекистонга илк ташрифини юқори баҳолаб, АҚШ ва ривожланган Ғарб билан алоқалар ҳаминқадар бўлган паллада Баҳрайн билан ҳамкорликнинг муҳимлигига тўхталди.

Учрашувда савдо-иқтисодий ва гуманитар алоқаларни йўлга қўйиш ҳақида гап борди, дейди мухбиримиз. Куни кеча Қувайт Ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад Сабаҳ ас-Салим ас-Сабаҳни ҳам қабул қилган Каримов энди ўзини гўё Андижон қатли омидан сўнгги изоляциядан қутулгандек тутмоқда. Буни қабул маросимларидаги зўраки илжайишлардан ҳам кўриш мумкин.


19:30 - В Подмосковье ломом убиты три таджика

В подмосковном Одинцовском районе в пятницу совершено тройное убийство, сообщили источники в правоохранительных органах Московской области. «Около часа дня в районе поселка Переделкино возле обочины дороги были обнаружены три трупа приезжих из Таджикистана. Все они были жестоко убиты строительным ломом», - рассказал источник.

В настоящий момент на месте происшествия работает оперативно-следственная группа. //«Интерфакс»