21 December 2011
22:14 - Оллоҳнинг амри билан юртимизга кутилмаган совуқ келди, кураклар ишга тушди
Бутун Марказий Осиёда қаттиқ совуқ бўлмоқда. Совуқнинг қаттиқлиги кутилмаган нарса бўлса ҳам, умуман олганда, табиий воқеа.

Аммо, Ислом Карим раҳнамолигида бу совуққа тайёр бўлдикми? Йўқ. Испаниядан тезюрар поезд сотиб олганимиз билан мақтанишдан чарчамаётган Ўзбекистон режими мамлакат йўлларини қор ва муздан тозалайдиган машиналар сотиб олишни ҳам эплай олмабди.

Расмда кўриб турганингиздек, келажаги буюк мамлакат учун фарзандлар етиштираётган аёлларимиз курак билан тарихий плйтахтимиз Самарқанддаги Регистон майдонини қор ва муздан тозалашмоқда.