21 December 2011
21:05 - Ўзбекона хабар: Ислом Карим раҳнамолигида хусусий поликлиника очилди, эгаси ким?
Бугун давлатнинг расмий ахборот воситаси (ЎзА) Навоий вилоятининг Кармана туманида хусусий поликлиника иша туширлиганини хабар қилиб, бу каби ишлар “Президентимиз Ислом Карим раҳанамолигида тиббиёт тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар” натижасида бўлаётгани ҳақида узундан-узоқ ваъзхонлик қилади ва воқеанинг ўзига учтагина жумла ажратади. Мана ўша жумлалар:

“Бу поликлиника “Микрокредитбанк”нинг Кармана тумани бўлими молиявий кўмагида замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.

- Поликлиникамизда стомотология, неврология, гинекология каби бўлимлар мавжуд, - дейди мазкур муассаса раҳбари Моҳира Баротова. – Айни кунда бу ерда ўн нафарга яқин шифокор ва ҳамшира аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизматни сифатини янада ошириш йўлида меҳнат қилмоқда.”

Ўн киши ҳам ишламайдиган, демак, докторлари сони ундан ҳам оз бўлган поликлиникада учта бўлим бор эмиш. Аслида, у ерда шу уч соҳаларда ишлайдиган уч нафар доктор бўлса керак. Хабарда шуни билдирсалар яхшироқ бўлмасмиди? Шифокорлар “аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йўлида меҳнат қилишмоқда эмиш. Шифокорларнинг яна қандай иши бўлиш мумкин ўзи?

Ўзбекистонда хусусий поликланикнинг очилиш ростдан ҳам муҳим воқеа. Шу сабабли хабар тафсилотли бўлиши керак эди. Хўш нима учун поликлинканинг расми берилмаган, у замонакий биноми ёки бирорта бино ичидадаги бир нечта хонами? Поликлиника хусусий экан, унинг эгаси ким, уни яратиш учун қанча маблағ сарфланди, унинг қанчаси эгасининки, қанчаси банкдан қарз қилиб олинди? Ёки поликлиника раҳбари Моҳира Баротованинг ўзи муассасанинг эгасими?

Минг афсуки, бу саволларга жавоб йўқ. Хабарни ўқиган одам бу поликлиника қандай муассаса эканлигини тушунмайди ҳам. Аммо, начора, Ўзбекистонда ҳамма хабарлар шунақа, “Президентимиз Ислом Карим раҳнамолигида” шундай ўзбекона хабарчилик тизими яратилмоқда.