07 June 2007
03:00 -
8:00- Ўзбек қочқинлари Бишкекда газета чиқармоқда, моддий ёрдам берадиганлар борми? 7:00 - Сайтимизда “Эрк” раиси Самад Муроднинг мақоласини ўқинг

8:00- Ўзбек қочқинлари Бишкекда газета чиқармоқда, моддий ёрдам берадиганлар борми?
Бишкекдаги ўзбек қочқинлари жамоаси янги ҳафталик газета чиқаришга бошладилар, деб хабар беради ўша ерлик мухбиримиз. 25 майдан бошлаб, шу кунгача унинг 2 сони чиқди. "Ҳижрат Сарбони" номли бу газетани тайёрлаш ишларига Бош муҳаррир Алишер Сарбон раҳбарлик қилмоқда. Таҳририятда “Бирлик” фаоллари Холдор Вулқон ва Улуғбек Бакиров ҳам бор.
Бундай газета чиқариш ташаббуси Алишер Сарбондан чиққан. У ва унинг атрофидаги фидокорларнинг мақсади - Қирғизистонда тобора кўпайиб бораётган ўзбек қочқинларига хизмат қилиш, уларнинг кўпчилиги интернетга киришга имкониятлари йўқлигини ҳисобга олган ҳолда, қоғозда газета чикариб, уларга турли янгиликларни етказишдир. “Газетани ҳозирча ҳеч қандай маблағсиз, текин ресурс марказларида бир амаллаб фойдаланиб, унга ялиниб, бунга ялиниб, эплаб чиқаряпмиз” дейишади фидикорлар.
А4 форматдаги қоғозда 16 саҳифада чиқарилаётган газетанинг икки сони етарлича қизиқарли материалларни ўз ичига олган. У ерда ўзбек демократик мухолифатининг сайтидан олинган бир қатор мақолалар, ёзувчи Холдор Вулқоннинг “Ҳаракат” журналида ҳам эълон қилинаётган “Олисларда ёнган чироқлар” қиссасидан парчалар, Улуғбек Бакировнинг шеърлари ва таҳририёт аъзоларининг мақолалари бор.
“Ҳаракат” сайтининг маъмурияти ҳаммага мурожаат қилиб, Бишкедаги фидокорларга молиявий ёрдам бериш масаласини ўйлаб кўришга чақиради. Миллат ўз фарзандларининг миллат учун фойдали ташаббусларини қўллаб-қувватласагина миллатдир. Келинг, миллатлигимизни кўрсатайлик.
7:00 - Сайтимизда “Эрк” раиси Самад Муроднинг мақоласини ўқинг
Сайтимизнинг Актуал мавзу бўлимига “Эрк” демократик партиясининг раиси Самад Муроднинг “Дарча орқасида” номли сиёсий мақоласини қўйдик. Мақолада мухолифатнинг бугунги аҳволига доир фикрлар айтилган ва партиянинг собиқ раиси Салой Мадаминов шахсий обрўси кетидан югуриб, партиянинг мақсадларини унитгани, атрофига йиғиб олган бир гуруҳ ўзи каби ифлослар билан биргаликда (уларнинг ичида ўзбек тилида эшиттиришлар берадиган чет эллик радиоларнинг журналистлари ҳам бор) мухолифатнинг бошқа таниқли исмларига лой чаплаш билан машғуллиги кўрсатиб берилади. Муаллиф ўзбек мухолифатини ва умуман ўзбек халқини бу каби проовокаторлар қаршисида эҳтиёт бўлишга чақиради.
Эслатиб ўтиш керакки, Самад Мурод 1989 йилнинг охири ва 1990 йилнинг бошларида ўзи яшайдиган Қашқадарёда Дайнов Ташанов билан биргаликда “Эрк” номли жамият қуриб, демократия учун кураш бошлаган. 1990 йилнинг бошида Тошкентда “Эрк” партияси тузилганини эшитиб, бу жамиятнинг ҳамма аъзолари (тахминан 1000 киши) номимиз бир экан дея, у партияга аъзо бўлишган. У пайтда улар “Эрк” қандай қилиб “Бирлик”дан ажралиб чиққани, ҳукуматга қандай хизмат қилгани ҳақида, ошкоралик бўлмагани сабабли, ҳеч қандай маълумотга эга бўлишмаган ҳам.
“Эрк” партияси рўйхатдан ўтиш учун аъзолар рўйхатини тузаётганда, унинг 75 фоиздан кўпроғи Қашқадарёликлар бўлган. Шу сабабли, Салой Мадаминовнинг қаршилигига қарамасдан Самад Мурод партия Марказий Кенгашининг Бош котиби этиб сайланган. Аммо, кейинчалик, Самад Муроднинг Қашқадарёда яшаши, диктатура тикланиб бўлган йиллари Тошкентга ҳам келолмаганидан фойдаланган Отаназар Орипов ўзини Бош котиб деб эълон қилиб олган.
2003 йил октябрь ойида бўлиб ўтган партиянинг Қурултойида ниҳоят адолат ғалаба қозонди. Қурултой делегатлари Самад Муродни партия раиси қилиб сайладилар.
Қурултой қатнашчиларининг тахминан бешдан бири бошқа хонага чиқиб альтернатив ташкилот тузиб, унга Салой Мадаминовни лидер қилиб сайладилар. Қурултой тўла видеофильмга олинган, гувоҳлар ҳам кўп. Шу сабабли партия Уставига кўра, Самад Мурод партия раиси, Салой Мадаминов эса ҳеч ким эканлигини ҳар ерда ва ҳар замон исботлаш мумкин.