21 December 2011
03:18 - Россия КХШТда буюк ғалаба қозонди
Бугун бу ташкилотнинг Москвадаги саммитида қабул қилинган қарорни бошқача баҳолаш қийин. Бу қарорга кўра, Коллектив Хавфсизлик Шартономаси Ташкилотига кирувчи давлатлар ўз ҳудудларида бошқа давлатларнинг ҳарбий базасини қуришга КХШТдаги дўстларининг розилиги билангина рухсат беришлари мумкин.

Табиий, Россия ўз ҳудудларида ҳеч кимга ҳарбий база яраттирмоқчи эмас. Аммо, масалан, Ўзбекистон Афғонистонда ҳали-бери битмайдиган уруш туфайли АҚШ ёки НАТОнинг базаларига рухсат бериш муаммоси билан тўқнашиши муқаррар. Демак, аввал, Россиянинг розилигини олиш керак бўлади.

Бошқа томондан, ҳозирча амалда ҳеч нарса ўзгармайди. Чунки, Ислом Карим Москванинг, аниқроғи, Лубянканинг рухсатисиз халқаро саҳнада биронта қадам қилган эмас ва қилмайди.

Бироқ, Ислом Каримдан кейинги Ўзбекистон учун бу каби масалаларда ечим йўли - КХШТдан чиқиш бўлади.