20 December 2011
07:36 - Бу ҳафтани Dow Jones тушиш билан бошлади
Ўтган ҳафтанинг сўнгги икки куни (пайшанба-жума) бироз юксалаган Dow Jones индекси кеча, яъни бу ҳафтанинг биринчи иш куни 100 поғанага (0.84%) тушиб кетди. Энди унинг қиймати 11,766 га тенг.

Экспертлар Dow Jones индексининг тушишни еврозонада ҳали ҳам барқарорликнинг йўқлиги, хусусан, Европа Марказий Банки президенти Марио Драгхининг 2012 йил оғир келиши ҳақидаги баёнотлари ва АҚШнинг энг буюк банки – Америка Банки акцияларининг тушиб кетиши билан изоҳламоқдалар. Бу банкнинг битта акциясини нархи сўнгги учи йилда биринчи марта $5 дан пастга тушибди.