19 December 2011
23:38 - Қаҳратонда “совуқ” хабар: спиртли ичимликлар қимматлайди
Яна 10 кундан сўнг алкогол маҳсулотлар нархи сезиларли даражада оширилади. Боиси бу турдаги маҳсулотларга янги турдаги акция солиқлари жорий этилган. Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳамда Давлат Солиқ қўмитаси томонидан шу йилнинг 12 декабрида тасдиқланган қарорга мувофиқ, бир литр винонинг минимал қиймати 2200 сўм, ароқ ва коньякнинг литри баҳоси 6100 сўм қилиб белгиланган. Ана шу миқдордан кам нархда аҳолига алкогол маҳсулотлари сотганлар маҳсулотнинг 20 фоизи миқдоридаги жарима билан жазоланади.

Агар бу қоидабузарлик давом эттирилса, ароқфуруш энг кам маошнинг 300 баравари (18 700 000 сўм ёки расмий курс бўйича 10 000 АҚШ доллари атрофида) миқдоридаги жаримага тортилади.