19 December 2011
00:57 -
Cарой хизматига яна тортилаётган Юлдуз Усмонова элга ош берди
Кеча пойтахтдаги "Осиё гранд" ресторанида хонанда, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳибаси Юлдуз Усмонова неваралари Саидаъзамхон ва Иброҳимхонларнинг суннат тўйи муносабати билан элга ош берди. Режимга садоқат билан хизмат қилиб, сўнгра четга улоқтирилган хонимнинг тўйини казо-казолар безади. Шундан тушунса бўладики, уни яна саройга яқинлаштириш ва сиёсий маънода яна миллатга қарши ишлатиш учун тайёргарликлар бўлмоқда.
Дарвоқе, бугун тўйи қилинган икки бола - хонанданинг ягона фарзанди Нилуфарнинг икки турмушидан орттирган ўғиллари бўлиб, Юлдузнинг ўзи бу қизини отасиз катта қилганди.
Дарвоқе, бугун тўйи қилинган икки бола - хонанданинг ягона фарзанди Нилуфарнинг икки турмушидан орттирган ўғиллари бўлиб, Юлдузнинг ўзи бу қизини отасиз катта қилганди.