18 December 2011
10:39 -
Жанаозендаги тартибсизликлар кенгайишга бошлабди
Қозоғистоннинг Мангистау вилоятидаги Жанаозен шаҳрида 16 декабрь куни бошланган тартибсизликлар шу вилоятнинг ўзида жойлашган Шетпе темир йўл станициясига ҳам тарқалгани ҳақидаги хабар бу давлатнинг расмий Казинформ агентлиги тарафидан Тошкент вақти билан бугун кечаси соат 2:00 да тарқатилди.
Хабарда айтилишича, 70 га яқин киши Жанаозен шаҳридаги намойишчилар тарафдори эканликларини билдириб, тахминан пешин вақтларида темир йўлни тўсиб олганлар, 7 йўловчи ва 3 юк поездининг юришига йўл бермаганлар.
Музокаралар натижа бермагач, ярим кечага яқин полиция йўл тўсарларни куч билан тарқатиб юбормоқчи бўлганда, улар битта локомотивни ёқиб юборибдилар, пассажир поездларига қаратиб ёқилғи тўлатилган шиша идишларини отибдилар. Полиция ўт очишга мажбур бўлибди, 11 киши ярадор бўлган, 1 киши ўлибди.