18 December 2011
02:42 -
Тошбақадек имиллаган Нурсултон Назарбой бугун Жанаозенда фавқулодда ҳолат эълон қилди, Марказий Осиёда антидемократизм кучаймоқда
Унинг Мангистау (аввалги номи - Манқишлоқ) вилоятидаги Жанаозен шаҳрида (бу шаҳар вилоят маркази Актаудан 150 км узоқда, Каспий бўйида жойлашган) бугундан бошлаб фавқулодда ҳолат критиш ҳақидаги Фармони Тошкент вақти билан 16:03 да (Остонда 17:03) эълон қилинди. Мамлакат расмийлари кечаги воқеаларни жиноятчилар тарафидан уюштирилганини айтиб, масаланинг ижтимоий-сиёсий томонига ҳозирданоқ кўз юмишмоқда, тергов ўтказмасданоқ намойишчиларни жиноятчига чиқаришмоқда.
Фавқулодда ҳолат эълон қилинган соатларда Нурсултон Назарбойнинг Қозоғистон халқига мурожаати ҳам эълон қилинди. У намойишчиларни жиноятчи демаса ҳам, тартиб бузувчилар дейишдан тоймади, полиция ўз вазифасини шараф билан бажарганини урғулади. Ўн киши ўлгани, ярадорлар ичида оғир ярадорлар борлигини гапирди.
Нурсултон Назарбой ойлардан бери Жанаозенда давом этаётган норозиликларнинг олдини вақтида олмагани, кечаги қонли воқеларга ҳам вақтида аралашмагани, ҳозир ҳамма айбни намойишчиларнинг бўйнига осишга ҳаракат қилиши, унинг охирги йилларда жаҳонда ортиб бораётган обрўсини бир тийин қилиши шубҳасиз. Энди, минг афсуски, Қозоғистонда диктатура кучайишга бошлайди, бу мамлакат Ўзбекистон ва Туркманистоннинг қаторига киради.
Эслатиб ўтиш керак, 2010 йилда Қирғизистонда давлат тўнтариши бўлгандан кейин баёнот эълон қилган “Бирлик” Партияси, бундан кейин Марказий Осиёда антидемократик тенденциялар кучайишини башорат қилган эди. Қирғизистонда ўзбекларни тарихий ерларидан сиқиб чиқариш мақсадида олиб борилаётган давлат сиёсати, бунинг натижасида ўзбекларнинг қирғин қилиниши, мана энди Қозоғистондаги қонли воқеалар - “Бирлик”нинг башоратлари мутлақо тўғри бўлганини кўрсатмоқда.
Аслида, ҳали ҳам кеч эмас, Нурсултон Назарбой ақл-хушини йиғиштириб олиб, Жанаозенда қон тўкилишига йўл қўйган раҳбарлар ва полицияни жазолаш йўлига ўтса, тарихий иш қилган бўларди.