17 December 2011
13:26 -
Ғарб Путин режимига босимини орттирмоқда, ўзбек меҳнат муҳожирларининг жойи намойишчилар қаторидадир
Парламент сайловлари натижаларини сохталаштиргани сабабли Ғарбнинг босими остида қолган Владимир Путиннинг режими умрининг сўнгги босқичига кирмоқда.
2 кун аввал Европарламент Россиядаги сайловларни қайтадан ўтказишга чақирган эди. Кеча Германиянинг парламенти шу каби баёнот қабул қилди. Россиянинг Жаҳон Савдо Ташкилотига қабул қилиниши муносабати билан президент Дмитрий Медведевга телефон қилган АҚШ президенти Барак Обама ҳам гапни сайловлар масаласига буриб, Болтний майдонидаги мухолифатнинг митинги, аввалги митинглардан кейин қамалганларни озод қилиш, сайлов пайтида қонунларнинг бузилиш ҳолларини ўрганиш каби мавзуларни муҳокама қилибди.
Барак Обама Россияда халқнинг норозилик чиқишларига йўл берилаётганини мақтаб, аслида, 24 мартга белгиланган намойишга қарши ҳаракатлар қилинмаслиги кераклигига имо-ишора қилган.
Маълумки, Россиядаги мухолифат кучлари 24 декабрда Москванинг Сахаров проспектида ва бошқа шаҳарларда оммавий намойишлар ўтказиб, қайта сайловлар ўтказишни талаб қилишмоқчи. Москва шаҳар ҳокимлиги Сахаров проспектида 50 минг кишилик митинг ўтказилишига рухсат берган.
Россиядаги ўзбек меҳнат муҳожирларининг бу митингларда қатнашиб, мухолифатга маънавий ёрдам беришлари - ўзларининг келажакалри учун ҳам муҳимдир. Чунки, Россиядaги режимнинг ўзгариши, биринчидан, Ўзбекистонда буюк ўзгаришларга йўл очади. Айнан, шундай ўзгаришлар натижасида ўзбеклар бошқа юртларда мардикорлик қилишдек жазодан қутиладилар. Иккинчидан, Россияда режимнинг ўзгариши - турли сабаблар билан шу ерда қолиб ишлашни истаганлар учун ҳам катта имкониятлар яратиши шубҳасиздир. Бундайлар Россияда ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида талаблар қўйиш учун маънавий кучга эга бўладилар.
Шундай экан, Россияда яшаётган ўзбеклар 24 декабрь куни сайловларни қайтадан ўтказишни талаб қилаётган намойишчилар сафида бўлишлари керак.