17 December 2011
03:33 - Қирғизистонда тўрт партия коалицияга бирлашди, Бош вазир ва парламент раислигига номзодларини белгилади
Бугун Қирғизистон Юқори Кенгашига кирадиган тўрт фракция – Социал-демократик, Республика, Ор-Номус, ва Ота-Макон партияларининг фракциялари коалиция тузиш ҳақида шартнома имзоладилар. Бу коалиция асосан Қирғизистон шимоли ва, балки, ўзбекларнинг ҳам иштирокида сайланган депутататлардан иборат. Уларнинг сони 92.Қирғизистон жанубида кучли мавқега эга бўлган ва парламентда 28 ўринга эга бўлган Ота-Юрт партияси мухолифатда бўлади.

Бу коалиция мамлакат Бош вазири лавозимига номзод қилиб, ҳозир шу вазифани вақтинча бажариб турган “Республика” партиясининг лидери Омурбек Бабановни ва парламент раислигига номзод қилиб, Социал-демократик партиясининг вакили Асилбек Женбековни кўрсатди.

Бу номзодлар парламент тарафидан тасдиқланиши керак. Коалициянинг овози етрали бўлгани учун, уларнинг тасдиқланишига шубҳа бўлиши мумкин эмас.

Эслатиб ўтамиз, яқинда президентликка сайланган Алмазбек Атамбаев Социал-демократик партиясининг раиси эди, президент бўлгандан кейин партиядаги аъзолигини тўхтатиб қўйди.

Алмазбек Атамбаев шу босқичда кўпчилик депутатларни ўз атрофида бирлаштиришга муваффақ бўлди. Аммо, унинг олдидаги асосий вазифа – мамлакат жанубида ўзбекларнинг қирғини қилиниши билан боғлиқ бўлган муаммоларни ечишдир. Агар у Мустақил Халқаро Комиссия тавсияларини бажариш йўлидан кетса, бу коалиция дарҳол бузилади, агар у Комиссиянинг тавсияларига кўз юмишни давом эттирса, дунё ўзбекларининг ғазабига учрайди, Қирғизистоннинг келажаги хавф остида қолади.