17 December 2011
02:40 - ЕХҲТ вакилининг Тошкентдаги миссияси битди: дабдабанинг дабдаласи
Бироз кечикиб олинган хабарга кўра, Тошкентдаги Бизнес Маркази биносида Европада Хавфсизик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистон ваколатхонаси раҳбари Иштван Вентцел билан хайрлашув маросими ўтган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдулазиз Комилов бошқарган маросимда тишсиз ташкилотнинг тишсиз раҳбари Вентцелнинг шахси улуғланиб, унинг Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятига таҳсин ўқилибди. Масалага ҳукумат манфаати нуқтаи назаридан қаралса, дипломатга ўқилган таҳсинлар ўринлидир, дейди мухбиримиз.
Хайрлашув маросимида мамлакатимизнинг инсон ҳуқуқлари масаласидаги бош масхарабошлари - Миллий марказ директори Акмал Саидов, Омбудсман Сайёра Рашидова, кичикроқ масхарабозлар Марат Зоҳидов ҳамда Исмоил Одиловларнинг ҳозир бўлгани айтилади.