17 December 2011
00:54 -
Ўзбекистонда аънанавий антитеррор амалиёти бошланди
Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўринбосари Миркомил Мирфайзиев маълум қилган. Тадбир доирасида вилоятлар, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистондаги ҳар бир гўша тафтиш қилинади, хавфли туюлган ҳар бир ашё игнанинг кўзидан ўтказилади. Амалиётнинг асосий мақсадларидан бири фуқароларнинг паспорт режимига амал қилиши, хавфсизлик ва осойишталикни таъминлашдан иборатдир.
Ҳозирнинг ўзида тадбирнинг муайян қисми бўйича ноқонуний фаолият юритаётган 2823 та қўлбола цехлар, омборлар фаолиятига барҳам берилибди. 28 000 та яроқсиз электр асбоблари ва агрегатлар мусодара қилинибди. Пиротехника, портловчи моддалар йўқ қилинибди.