02 June 2007
03:00 -
23:00 - “Бирлик” президент сайловларига тайёрланишни давом эттирмоқда - Марказий Осиё Бирлиги бўладими? 8:00 - Ўзбекистон транзит юклари учун олинадиган бадаллар миқдорини оширди - Мустақилликнинг 16 йиллик байрами ҳақ
23:00 - “Бирлик” президент сайловларига тайёрланишни давом эттирмоқда

Партия раиси Абдураҳим Пўлат бугун ўз ўринбосарлари Дайнов Ташанов ва Ҳамдам Сулаймон билан телефон орқали гаплашиб, кундалик масалалар билан бир қаторда, сайловолди кампаниясига тайёрланиш масалаларини ҳам маслахатлашди

“Бирлик” партияси Марказий Кенгаши Ҳайъатининг яқинда ўтказилган кенгайтирилган мажлисида Ўзбекистоннинг бир неча жойида Сайловчилар Ташаббус Гуруҳларининг мажлисларини тайёрлаб, расман сайловолди кампанияси бошлангач, у мажлисларни ўтказиш ва партия раисини президентликка номзод қилиб кўрсатиш масаласи устида ишлаш қарорлаштирилганди

Бугун шароитдан келиб чиқиб, деди Дайнов Ташанов, бутун кучларни бир жойда, масалан Тошкент шаҳрида биттагина мажлис ўтказишга сарфлаш самаралироқ бўларди. Вилоят ташкилотлари бу мажлисга ўз одамларини олиб келиш билан шуғулланадилар.

Ҳамдам Сулаймон ҳам шу фикрнинг тўғрилигини айтди. Мараказий Сайлов Комиссияси Тошкентда бўлгани учун, деди у, мажлисдан кейин ҳужжатларни МСКга топшириш, ундан кейин номзодни қўллаб қувватлаш учун имзолар йиғишни Тошкентдан координация қилиш осонроқ бўлади.

“Бирлик” фаоллари шу ойнинг охирлариида партия Марказий Кенгаши Ҳайъатининг вилоят раислари иштирокидаги кенгайтирилган мажлисини ўтказиб, бу фикрларни қарорга боғлаш ва бу йўналишда ишларни жадаллаштирш хусусида келишдилар.

Марказий Осиё Бирлиги бўладими?

Бўлади, дейди “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. Чунки бу биринчи марта “Бирлик” тарафидан қилинган таклиф. Биз ўзбек тили давлат тили бўлсин деганимзда, бу шиорнинг ўзидан қўрққанлар кўп бўлган. Бунга қарши бўлган одамлардан бири Ислом Каримов эди. Аммо биз мақсадимизга эришдик, ўзбек халқининг орзусини амалага оширдик, ўзбек тилини давлат тили қилдик. Мустақиллик масаласида ҳам шундай бўлди. Мараказий Осий Бирлиги масаласида ҳам шундай бўлади. Чунки, бу масалани ҳам кун тартибига олиб чиққан “Бирлик”дир.

Шу кунларда сайтимизга қўйилган “Ҳаракат” журналининг навбатдаги сонида (№ 2(65), 2007) “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг "Яна Марказий Осиё Бирлиги ҳақида" номли мақоласиси бор. Унда Мараказий Осиё давлатларини бирлаштириш ғояси “Бирлик” томонидан СССР парчаланган кунлардаёқ ўртага отилгани эслатилади, “Бирлик” халқ ҳаракатининг 2003 йилдаги Қурултойи ва “Бирлик” Партиясининг Таъсис Қурултойида (авгст, 2003) қабул қилинган ҳужжатларда Мараказий Осиё Бирлиги тузиш мухолифатнинг асосий вазифаларидан бири эканлиги алоҳида айтилади.

Шундай экан, Марказий Осиё Бирлиги атамаси ҳам “Бирлик”ка оиддир.

Ўқувчиларимизга бу мақола билан танишиб чиқишни таклиф қиламиз.

8:00 - Ўзбекистон транзит юклари учун олинадиган бадаллар миқдорини оширди

Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитасидан маълум бўлишича, Ўзбекистондан қўшни Афғонистонга ўтадиган транзит юклари учун олинадиган тарифлар миқдорини 1 июндан оширган. Эндиликда Термиз станциясидан Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳрига қадар масофадаги транспортировка бадали машина бошига 5 АҚШ долларидан 50 АҚШ долларигача кўтарилди. Афғонистонга ўтадиган бир вагон ёки 40 тонналик автоконтейнер учун энди 180 АҚШ доллари, 20 тонналик контейнер учун эса 90 АҚШ доллари миқдорида транзит ҳақи ундирилади, дейди мухбиримиз.

Мазкур “Ҳайратон” (темирйўл-автотранспорт) кўприги собиқ СССРнинг Афғонистонни ишғол этишга ҳаракатлари бошланган чоғда қурилган ва “Дўстлик” кўприги номи билан аталган. Кейинчалик қудратли империядан мерос бу кўприк мамлакатимиз ихтиёрида қолди ва бир муддат Толибонлар фаоллашган пайтларда хавфсизлик важидан бир томонлама ёпиб қўйилган.

Мустақилликнинг 16 йиллик байрами ҳақидаги қарор

Кеча оммавий ахборот воситаларида Президент Ислом Каримнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўн олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди. Анъанавий қарорда мутақиллик байрамини ўтказиш бўйича респулика комиссиясининг ташкил этилиши, байрамнинг нишонланиши билан боғлиқ режа ва вазифалар акс этган. Тегишли ташкилот ва вазирликлар зиммасига тантанани юқори суратда ўтказиш билан боғлиқ мажбуриятлар юкланган.