13 December 2011
02:51 - Ўзбек газетасининг президентга ҳурматсизлиги
Ҳукуматнинг янги очилган, аммо ўзини мустақил деб тиқиштиришга ҳаракат қилаётган русча ахборот воситаларидан бири olam.uz сайтининг хабарига кўра, қандайдир “Бекажон” газетаси ўз ўқувчилари ўртасида сўровнома ўтказиб, Ўзбекистоннинг етти мўъжисаси рўйхатини тузибди.

Бу рўйхатга Регистон мажмуаси, Исмол Самоний мақбараси, Шоҳи Зинда мақбараси, Бухорордаги Калён минораси, Бибихоним мачити, Хиванинг Ичон қалъаси, Тошкентдаги Алишер Навоий театри кирибди.

Аслида, бундай газета Ўзбекистондек давлатда дарҳол ёпилиши керак. Нимага дейсизми? Марказий Осиёда доимо етаки роль ўйнаган ўзбкларни 20 йил ичида мардикорлар миллатига айлантирган Ислом Каримни бу рўйхатга киритмагани учун. Бундан ортиқ мўъжиза борми Ўзбекистонда.