11 December 2011
22:09 -
“Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” Европа ва АҚШ учоқлари билан тўлатилмоқда
Ҳукуматнинг бир қатор қўғрчоқ сайтлари манба кўрсатмасдан хабар беришларича, бугун “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” Европанинг Airbus консорциуми билан тузилган шартномага бўйича сотиб олган А320 йўловчи учоқларининг охирги, яъни 10-чиси Тошкентга етиб келибди. Биринчи учоқ ўтган йили олинганини хабар қилган эдик. Ўрта масофаларга мўлжалланган 150 ўринли бу учоқлар ҳам халқаро ҳам ички линияларда ишлатилади.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” бир-икки йил ичида амертикаликларнинг 4 дона Boeing-767-300ER ва 2 дона Boeing-787 Dreamliner учоқларини ҳам ишлатишга бошлайди. 2016 йилгача мўлжалланган керакли шартномалар имзоланган.