11 December 2011
12:50 - Freedom House вакилининг баёноти ва Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги референдуму сайловларга муносабати ҳақида
Кеча Москвада бўлиб ўтган мухолифатнинг митинги ҳақида Свобода радиосига интервью берган машҳур Freedom House ташкилотининг вице-президенти Крис Уолкерга 2012 йилда бўладиган президент сайлови ҳақида ҳам савол берилган. Мана ўша савол ва америкалик ҳуқуқ ҳимоячисининг жавоби:

– Существует ли хотя бы чисто теоретическая вероятность того, что западные столицы не признают результаты президентских выборов в случае очевидной манипуляции ими?

– Я не знаю. Если обнаружится, что в процессе выборов произошла масштабная не поддающаяся сомнению фальсификация, то правительства вправе рассмотреть подобные меры.

Шу савол-жавоб нуқтаи назаридан Қирғизистонда 2010 йили бўлиб ўтган референдум, президент ва парламент сайловлари ҳамда бу йилги президент сайловининг натижаларини Ўзбекистон тарафидан тан олиб-олмаслик масаласи муҳимдир.

Маълумки, ўтган йили Қирғизистондаги ҳокимият куч ишлатиш йўли билан, қонунларга хилоф равишда ўзгартирилган. Ўшанда тузилган Вақтли ҳукумат мутлақо ноқонунийдир. Демак, у ўтказган референдум ҳам, ундан кейинги сайловлар ҳам ноқонуний. Ўзбекистон уларнинг натижаларини тан олмасликка ҳаққи бор.

Бунинг устига, сони 100 мингда ортиқ бўлган ўзбек қочқинлари референдумдан бир кун аввал зудлик билан Ўзбекистондан Қирғизистонга мажбуран қайтариб юборилган. Шунча одам бир кунда тамомийла бузилиб кетган жойларга қайтиб бориб жойлашиши ва референдумда нормаль иштирок этиш мумкин эмас. Демак, ўзбекларнинг катта бир қисми рефрендумда иштирок этолмаган, референдум натижалари сохталаштирилган. Бу ҳол ҳам, ўша рефрендум ва ундан кейинги сайловлар натижаларини тан олмаслик учун муҳим аргументдир.