10 December 2011
01:37 - Таиланд қироличаси 84 ёшга кирди, Бош вазир ерга ётди
Ҳар бир мамлакатнинг ўз анъаналари бор. Анъаналарга ҳурмат кўрсатиш қанчалик яхши бўлмасин, баъзида аҳмоқона саҳналарга ҳам дуч келиш мумкин.

Жаҳон оммавий ахборот воситаларида Таиланд қироличаси Бҳумибо Адулядежни 84 ёшга кириши муносабати билан табриклаш учун унинг олдига келган Бош вазир Шинавтранинг анъаналарга кўра ётишини кўрсатувчи расм тарқатилди.

Нима қиламиз, уларнинг анаъанаси шундай экан. Қироллик оиласининг аъзолари олдида бошқалар, хоҳ оддий одам бўлсин, хоҳ Бош вазир, қўллар ва таналари ерда бўлиб, ҳовучлари бирлаштирилган ҳолда бўлиши керак экан.

Анъаналар яхши нарса, аммо аҳмоқликнинг ҳам чегараси борлигини билмайди, шекилли, бу таиландликлар.