06 December 2011
22:40 - Фарруҳ Турсунов Япониядаги янги элчисимиз этиб тайинланди
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг бугунги мажлисида Президент Ислом Каримнинг тақдимномасига мувофиқ 39 ёшли Фарруҳ Турсунов мамлакатимизнинг Япониядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди. У аввал Қозоғистондаги дипломатик корпусимизни бошқарган, Франциядаги элчилигимизда ҳам ишлаган.

Япониядаги ваколатхонамизни бошқарган Ҳамидулла Кароматовни алкоголик касаллигидан фориғ қилиш мақсадида Тошкентга қайтарилган ва дипломатик мажбуриятдан озод қилинган, дейди мухбиримиз.