06 December 2011
07:01 - Ўзбекистон Сенати кутилмаган қонун чиқарди, энди президентнинг ваколат муддати 5 йил бўлади
Кеча Олий Мажлиснинг юқори палатаси бўлмиш Сенат бундан кейинги сайланадиган президентларнинг ваколат муддати 7 йилдан 5 йилга туширилгани ҳақида Конституцион қонун чиқарган. Хабарларда айтилишича, қонун лойиҳаси аввал Қонунчилик Палатасининг тасдиғидан ўтган. Аммо, айтиш керакки, бундан қонун лойиҳаси тайёрланаётгани, у қуйи палатадан ўтгани ҳақида ҳеч қандай хабар тарқатилмаган эди.

Аслида, Ўзбекистонда диктатура давом этар экан, президентнинг ваколат муддати қонун бўйича қанча эканлигининг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Шу сабабли, бу ўзгариш нимага қилинганини ҳозирча тушуниш қийин. Ислом Карим ўз истаги билан диктатурага барҳам бермоқчи деб ўйлаш ножиддийлик бўларди.