02 December 2011
14:13 -
Қирғизистон президентининг инаугурациясида Ўзбекистон Сенатининг раиси Илгизар Собиров қатнашган
Тўғрисини айтса, қатнашган бўлса керак, дейиш керак. Чунки кеча тарқатилган расмий хабарларда бу маросимга Туркия ва Гуржистон президентлари, Қозоғистон Бош вазири қатнашгани алоҳида таъкиланади ва бошқа кўп мамлакатларнинг расмийлари келгани айтиб ўтилади, холос. Аммо, бугун Ўзбекистон Сенатининг раиси Илгизар Собиров Қирғизистон Юқори Кенгаши спикери Аҳматбек Келдибеков билан учрашгани билдирилди. Бу ҳақдаги хабарда Илгизар Собиров инаугурациясига келгани алоҳида айтилмаса ҳам, шундай бўлганини тахмин қилиш мумкин.
Расмий хабарда томонлар икки давлат орасидаги дўстлик ва қўшничилик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳақида гаплашилгани айтилади. Аҳматбек Келдибеков Илгизар Собировни расмий ташриф билан Қирғизистонга келишга чақирибди.
Қирғизистонда ўзбекларнинг қирғини қилиниши ва ҳозир ҳам оммавий шаклда таъқиб этилиши каби масалалар тилга олинмаганга ўхшайди. Ўз миллатига хоинлик қилаётган ўзбек раҳбарларидан, хусусан Сенат раҳбаридан бошқа нарсани кутиш ҳам мумкин эмас.
Қирғизистон Юқори Кенгаши ўзбеклар қирғинини тан олувчи Мустақил Халқаро Комиссия ҳисоботини рад этиб, бу комиссия рисини Қирғизистонга бошқа киритмаслик ҳақида қарор чиқарганини ҳисобга олсак, Илгизар Собировнинг Аҳматбек Келдибеков билан учрашуви тўғридан-тўғри пасткашликдир.