30 November 2011
21:32 -
Қашқадарёдаги ҳоким ўзгариши билан боғлиқ хабаримизда янглишмовчилик бор
Бу ҳақдаги хабарни мухбирларимиз “Қашқадарё” газетаси таҳририяти журналистларига асосланиб тарқатганди. Шошилинч билан тарқатилган хабарда янглишликлар кетгибди.
Ҳозир маълум бўлишича, халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши сессиясига Президент Ислом Карим шахсан ташриф буюрган ва вилоят ҳокими Нуриддин Зайниевнинг ўрнига Сурхондарё вилояти ҳокими Туробжон Жўраевни тайинлаган. Туробжон Жўраев муқаддам Ўзбекистон Молия вазири ўринбосари, қисқа муддатда Олий ва ўрта махсус таълим вазири, кейинчалик Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимларида ишлаган.
Бунақасига вилоят ҳокими алмаштиришдан мақсад нима? Табиий, бу ва бу каби саволларга жавоб йўқ. Тахмин қилиш мумкинки, бундай саволни Ўзбекистонда ҳеч қўймайди, Қашқадарё вилоят кенгаши аъзолари ҳам. Юқорининг истаги – пастдагилар учун бўйруқдир.
Дарвоқе, эртага халқ депутатлари Сурхондарё вилоят кенгашининг навбатдан сессияси ўтказилар экан. Табиий, у ерга янги ҳоким тайинланади. Ким ҳоким бўлишини биронта сурхандарёлик ҳали билмаса, ажаб эмас.