30 November 2011
03:18 -
Қозоқча сенсация: Нурсултон Назарбойни Қозоғистон қаҳрамони қилиш учун ҳаракат бошланди
Бугун мамлакатнинг Бош вазири Карим Масимов Президент Нурсултон Назарбойга “Қозоғистон қаҳрамони” унвони бериш таклифини парламентга юборди.
Бу хабарнинг сенсациялиги жорийдаги президентга юксак унвоннинг бериш ҳаракати бошланганида эмас, шу пайтгача унга бундай унвон берилмаганидир.
Маълумки, СССРдан мустақил бўлган давлатларнинг диктаторлари Совет замонида мавжуд бўлган “Совет Иттифоқи қаҳрамони” унвонига тақлид қилиб, унга ўхшаш унвонларни ўз мамлакатларида таъсис этганлар ва биринчи унвонни ўзлари олганлар. Қозоғистонда бу анъана нима учун бузилгани, яъни шу пайтгача Нурсултон Нзарбой қаҳрамон қилинмаганининг сабаби маълум эмас.
Дарвоқе, Қозоғистоннинг бўлажак қаҳрамони бугун мамлакатнинг бош янги йил арчасини очиш маросимида қўрқмасдан қатнашиб, қаҳрамонликка арзийдиган шахс эканлигини яна бир марта кўрсатди.