30 November 2011
02:19 - Ҳамюртимиз Шаҳзода Нью-Йоркдаги концерт дастурида иштирок этади
Хонанда Шаҳзода шу йилнинг 3 декабрида Нью-Йоркда ўтадиган "Big Apple Music Awards 2011” концерт дастурида иштирок этиш учун АҚШга келган. Асл исми Зилола Мусаева бўлаган бу санъаткор сиёсатшуносликка даъвогар Баҳодир Мусаевнинг қизи эканлигини аввал ҳам ёзгандик.

Мамлакатимиздаги шоу-бизнес мавзуини ёритадиган айрим нашрлар хонанданинг океан ортидаги чиқшларига катта эътибор қаратмоқда. Шарқнинг Анди, Шабнам Сурайё сингари таниқли юлдузлари қаторида саҳнага чиқаётган Шаҳзоданинг ҳомийси - ёши Баҳодир Мусаев билан тенг бўлган эри, мультимиллионер Равшан Йўлдошев эканлиги ҳам айтилмоқда.