25 November 2011
04:10 - Чироқчи тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ҳибсга олинган
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани прокуратураси терговчиси Сирожиддин А. маҳаллий фуқаролардан биридан 600 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда хавфсизлик хизмати тезкор гуруҳи томонидан ҳибсга олинган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўғатилиб, тергов ҳаракатлари бормоқда.

Асли бухоролик бўлган Сирожиддин муқаддам вилоятнинг Миришкор тумани прокурори ёрдамчиси лавозимида ишлаган, дейилади Қашқадарёдан келган хабарда.