Кечагина ўтган кунимиз

Самарқандда кичик бир амалдор пора олаётганда қўлга тушди, порахўрликка қарши курашнинг самарали йўли демократиядир

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “Ҳуқуқ” нашри «Самарқандшаҳаргаз» филиалининг «Боғишамол» ҳудудий фойдаланиш бўлими бошлиғи Ибрагим Амиров ўз ходимларидан ишда қолдириш эвазига ҳар бир кишидан 50 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилгани учун озодликдан маҳрум этилган. Газетанинг ёзишича, бошлиқнинг тамагирлигига чидай олмаган…

Ўзбек бойлари Европада бошпана тиклаб қўйиш ўрнига миллатга хизмат қилиш йўлларини қидирсинлар

Ригадаги Schengen Property ташкилоти директори Дмитрий Кувшинов оммавий ахборот воситаларига шенген ҳудудида доимий яшаш мақомини олиш учун 4 йил ичида ўзбекистонлик 585 нафар пулдор қиммат уй сотиб олгани ва Латвияда доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлганини маълум қилди. Унга кўра, ўзбекистонликларнинг…

“Микрокредитбанк”ка янги раҳбар тайинланди – Нозим Ҳусан

Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан Нозим Ҳусан “Микрокредитбанк” очиқ акциядорлик банки бошқарувчиси этиб тайинланди. У шу пайтга қадар Ўзбекистон Ташқи-иқтисодий Фаолият Миллий Банки раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. 38 яшар янги раҳбарга собиқ маъмуриятнинг хатоларини такрорламаслик уқтирилибди. Шу йилнинг февралидан…

“Бирлик” ва “Эзгулик” фаоли Исроил Ризо яна миршаблар таъқиби остида

Шу йилнинг 20 май куни “Бирлик” Партияси ва Ўзбекистон исон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Исроил Ризо ташкилотнинг яна бир вакили Ҳусниддин Алибоев билан биргаликда Мирзаобод туман ИИБ ХООБ бошлиғи Акмал Эшонқулов ҳузурига мажбурий келтирилди, улардан жамият фаолияти…

Маҳкумларга қариндошлари билан учрашишга рухсат тегди

Шу йилнинг 23 майидан бошлаб, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги колонияларда сақланаётган маҳкумларга қариндошлари билан учрашиш, посилка ва бандероллар олиш, передачалар қабул қилишга рухсат берилди. 20 апрелдан бошлаб тўхтатилган бу жараёнлар колониялар олдида турнақатор навбатларни…

Бу дунё ўзи шунақа: Голландияда ҳалол фоҳишахона очилишга тайёрланмоқда

Туркиянинг энг катта “Миллиёт” газетасида ёзилишича, Голландиянинг Амстердам шаҳрида келаси ойда ҳалол фоҳишахона очилиши – onislam.net сайтида хабар қилинган экан, норозиликлар туфайли олиб ташланибди. Аммо, фоҳишахонанинг бошқарувчиси Жонатхон Свик (Jonathan Swick) бунга уч нафар имомнинг рухсати ҳам олинганини айтиб, фоҳишахона…

Украинадаги президентлик сайловларининг узул-кесил натижалари ҳали йўқ, аммо уруш каби антитеррор операцияси кетмоқда

Украина ахборот воситаларининг сўнгги хабарларига кўра, сайлов протоколларининг сал кам 95 фоизи ҳисобга олинган, Петр Порошенко 54,45 фоиз, Юлия Тимошенко 12,88 фоиз овоз олган. Энди ҳеч шубҳа йўқ, Петр Порошенко президент бўлади. Аммо, ҳозир ҳамманинг диққат-этибори Донецк вилоятига қаратилган. Бу…

Яшасин мардикорлар: Термиздан Санкт-Петербургга мунтазам авиарейслар очилди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” мавжуд талаб ва эҳтиёжларни инобатга олиб, мамлакатимизнинг жанубий нуқтасидан Россиянинг шимолий пойтахтига мунтазам авиарейсларни йўлга қўйди. Ҳафтанинг чоршанба кунлари қоқ пешинда учиб кетадиган Вoeing-757 Термезга ярим тунда қайтади. Асосан мигрантларни олиб учадиган самолётларимиз икки жиҳатдан Ислом Карим…

Қорақалпоғистонда безгак чиқдими, чиқмадими?

Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида геморрагик безгак касалига чалинган 15 яшар боланинг касалхонага келтирилгани ҳақида “Озодлик” радиосига унинг тингловчиларидан бири хабар қилибди. Шифокорларнинг таъкидича, боланинг аҳволи ўнгланаётган, санитария эпидимология станциялари ходимлари эса уйма-уй кириб, касалликдан огоҳлантиришаётган экан. Ўтган йили кана чақиши…

Тошкент яна ваҳима: Янги “маньяк” пайдо бўлди, осмонимз тинч, ҳамма бало ерда экан

Тошкент шаҳар ИИББси кумушранг Матиз автомобилида кира қилаётиб, болалар ва аёлларга ҳужум қилаётган жиноятчини қидирмоқда. Бу хусусидаги хабарлар оммавий ахборот воситалари тарафидан ҳам тарқатилгач, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси аҳолини тинчлантирган бўлди. Ўтган йиллари шаҳарни қонга ботириб, кишиларга ваҳм солган жиноятчилардан…