Кечагина ўтган кунимиз

Андижон прокурори порахўрликда айбланмоқда, демократия йўқ экан, порахўрликни йўқ қилиб бўлмайди

Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизматининг Андижон вилояти бошқармаси тезкор вакиллари томонидан Андижон шаҳар прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Азизбек Маматов порахўрликда айбланиб, ҳибсга олинган. Прокурорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигининг порахўрликка оид моддалари билан тергов ҳаракатлари бормоқда. Бундан бир муддат аввал…

Ургут тумани Солиқ инспекцияси раҳбари қамоққа олинди, порахўрлик билан курашишнинг ягона йўли демократик жамият яратиш эканлигини унутмайлик

Самарқанд вилояти Ургут тумани Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи Баҳодир Бойматов порахўрлик айби билан ҳибсга олиниб, Самарқанддаги МХХ ертўласига келтирилган. Собиқ колхоз раисининг эркатойи бўлган Баҳодир маҳаллий тадбиркорлардан биридан пора олаётган пайтда қўлга туширилган. Бойматовлар оиласининг нафақат Ургутда, балки Самарнқадда ҳам…

Путин Петербург Халқаро Иқтисодий Форумида нутқ сўзлаб, Ғарб олдида тиз чўкди

Авваламбор эслатиб ўтиш керакки, Петербург Халқаро Иқтисодий Форуми (ПХИФ) Швецариянинг Давос шаҳрида 1971 йилдан бери ҳар йили ўтказиладиган Жаҳон Иқтисодий Форумига альтернатив сифатида 1997 йили, Россияниннг биринчи Президенти Борис Ельцин замонида яратилган эди. 2005 йилдан бу Форумда Россия Президенти Владимр…

Ўзбекистонда сўнгги бир йилда 45 минг одам инсульт олди, бундан қутилишнинг ягона йўли – тожиклар режимини ағдариш

Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитасига кўра, мамлакатдаги ўлим сабабларининг 64,4 фоизи юрак қон-томир касалликларига тўғри келади. Бугун матбуотда пайдо бўлган хабарда айтилишича, ўтган бир йил давомида ана шу турдаги хасталиклардан бири инсульт (мияга қон қуйилиши)га чалинган 45 минг бемор рўйхатга олинибди.…

МТС Ўзбекистонга яна қайтадими? Ислом Карим фуҳушасидан воз кечадами?

Ўрисларнинг “РИА Новости» ахборот агентлиги МТС мобиль алоқа операторининг Ўзбекистонга қайтиши деярли ҳал бўлгани ҳақида хабар қилди. “Россиянинг МТС мобил алоқа оператори Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакатдаги фаолиятини қайта йўлга қўйиш борасида деярли келишиб олди” дейилади агентлик хабарида. Бу ҳақда МТС…

Қирғиз депутатлари Ўзбекистонга сув бермаслик фикрини илгари сурмоқда, бу ёғи нима бўлади?

Қирғизистон парламентининг ёнилғи-энергетика комплекси ва табиий бойликлардан фойдаланиш бўйича қўмитаси 21 май куни Қирғизистон ҳукуматига Ўзбекистонга сув беришни тўхтатишни тавсия қилгани ҳақида хабар қилди. Қўмита раиси Кўжўбек Риспаевнинг билдиришича, деярли қирқ кундан бери Ўшга Ўзбекистон газ беришни қайта тиклаш уринишлари…

22 нафар мардикор Қозоғистондан юртимизга қайтарилади

19 майдан бери Олмаотада ноқонуний ишлаётган 22 нафар юртдошимиз миграция хизматининг “Нолегал” деб номланган рейд-тадбирларида ушланган. Олмаота шаҳар полициясига кўра, шаҳарнинг Жетисув туманида ўтказилган тадбирда қурилиш объектларидан бирида қўлга олинган 10 нафар ҳамюртимизнинг ғайриқонуний ишлаётгани, яна 12 нафарнинг маҳаллий қозоқлар…

Ўзбекистонлик уч аёл жинсий қулликдан озод қилинган

Чимкентдаги “Сана Сезим” номли нодавлат ташкилоти раҳбари Хадича Абишеванинг оммавий ахборот воситаларига билдиришича, Чимкент шаҳрида уч нафар ўзбекистонлик аёл жинсий қулликдан озод этилган. 25-28 ёшлардаги бу юртдошларимиз уч ой аввал Жанубий Қозоғистонга иш излаб келиб, одамфурушларнинг қўлига тушган. Уларнинг паспортлари…

Россия Хитойга катта миқдорда ва катта нархда газ сотиш шартномасисини имзолади, Ўзбекистон қанчадан газ сотмоқда?

Россия ахборот воситалари Президент Путин кеча “Осиёда Алоқалар ва Ишонч Кенгаши” (ОАИК) саммитида қатнашиш учун Шанхайга келиб, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан ҳам учрашгани ва айнан шу учрашув натижасида Хитойга газ сотиш бўйича янги Шартнома имзоланганини хабар қилдилар.…

Урумчида катта портлаш бўлди, ўлганлар сони ҳозирча 31 деб айтилмоқда

Расмий номи "Шинжан-уйғур автоном ўлкаcи бўлган" Хитой таркибидаги Уйғуристоннинг пойтахти Урумчи шаҳри автовокзали яқинидаги кўча бозорида бугун эрталаб катта портлаш бўлгани жаҳон ахборот воситалари тарафидан хабар қилинди. Бир ёки иккита автомобиль одамлар тўдасига урилиб портлаши натижасида 31 киши ҳалок бўлгани…