Кечагина ўтган кунимиз

Путин ва Эрдўғон қримтатарларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳам муҳокама қилибдилар

Бу ҳақда ҳали турклар ҳам расмий хабар тарқатганлари йўқ. Русларнинг “Новости” Агентлигига кўра эса, бугун бу икки лидер телефон орқали гаплашиб, Сурия ва Украинадаги аҳвол ҳамда қримтатарларинг ҳақ-ҳуқуқларини муҳокама қилишибди. Путин Украина ҳукуматининг гўёки тинч аҳолига қарши куч ишлаётганидан жиддий…

Мисрда янги президент – собиқ Бош қўмондон Абдул-Фаттоҳ Саид Ас-Сиси

Ҳусни Муборак режими тўнтарилгандан кейин, аниқроғи, 2012 йил 30 июнда ўтказилган сайловларда ғолиб чиқиб, президентлик курсисига ўтирган исломчм Муҳаммад Нурсининг сиёсий ҳаёти ҳам узоқ давом этмади. Уни ҳарбийлар 2013 йил 3 июлда тахтдан туширгандилар. Конституцион Суди раиси Адли Мансурни вақтинча…

Евросиё Иқтисодий Иттифоқи ҳақида фикрлар ва Абдураҳим Пўлатнинг таклифлари

Кеча Остонада Россия, Қозоғистон ва Белорусия президентлари Владимир Путин, Нурсултон Назарбой ва Александр Лукашенко Евросиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) тузиш ҳақида Шартнома имзолаганлари, табиий, дунёнинг эътиборидан четда қололмасди ва қолмади ҳам. Масалан, АҚШнинг энг мушҳур газеталаридан иккитасида шундай дейилади. USA Today:…

МДҲда уруш кетмоқда, бош вазирлар эса, бугун Минскда ижтимоий-иқтисодий масалаларни муҳокама қилишмоқчи

Аслида МДҲга кирувчи давлатларнинг бош вазирлари навбатдаги учрашувларини 2014 йилда МДҲга раислик қилаётган Украинанинг пойтахти Киевда ўтказишлари керак эди. Аммо, 22 февралда Украинада ҳокимият ўзгаргандан кейин, Киев МДҲда раисликдан воз кечди, раисликни Белорусия ўз бўйнига олди. Энди Украина МДҲнинг ўзидан…

Хуршид Даврон футболга қизиқмас эмиш, миллат ва давлатимиз тақдири билан қизиқадими?

Тожикларнинг Ўзбекистонда асосан рус тилида фаолият олиб борадиган 12news.uz сайтида мамлакат ва миллатнинг ҳақиқий муаммолари, унинг тақдири билан боғлиқ масалалар тилга олинмайди. Унинг саҳифалари асосан спорт ва турли мавзудаги олди-қочди гаплар билан тўлатилади. Шу кунларда бу ерда Ўзбекистон халқ шоири…

“Аэрофлот” Ўзбекистондан Россияга уч йўналиш бўйича парвозларни тўхтатмоқчи

Россиянинг “Аэрофлот” авиаширкати Сочи, Ростов Дон ва Минводи шаҳарларидан Тошкентга самолёт қатновини тўхтатишини маълум қилди. Росавиация давлат агентлигининг маълум қилишича, ширкатнинг Москва-Тошкент ва Санкт Петербург-Тошкент йўналишлари бўйича учадиган самолётлар сақланиб қолади. Бундан ташқари Россиянинг “ЮтЭйр” авиаширкати ҳам Краснодар, Красноярск ва…

Тошкентда тушдан кейин кўтарилган қуюн автоуловларга жиддий зазар етказди

Бугун тушдан сўнг кузатилган қисқа муддатли кучли шамол ва қуюн асосан кўча четидаги автоуловлар, уй томлари ва муассасаларга жиддий талофат етказди. Дарахтларнинг мўрт шохлари синиб, автоуловларни техник шикастлади. Ҳозирча ана шундан турли даражада 100 га яқин автомобиль ва 10 дан…

Себзорда фожиали ҳол: 9 ойлик чақалиқ кўп қаватли уйнинг бешинчи қаватидан тушиб кетди

Икки кун аввал тонгда, Тошкентнинг Себзор мавзесидаги кўп қаватли уйлардан бирида, 5-чи қаватдан тўққиз ойлик бола тушиб кетиб, ҳалок бўлди. Маълум бўлишича, 5 қаватли уйининг балконида ҳаво иссиқлиги туфайли ухлаган оила аъзолари деразаларни очиқ қолдиришган. Балкон ичидаги ўзбекча супа ердан…

Евросиё Иқтисодий Иттифоқи тузиш ҳақида Шартнома имзоланди

Бугун Остонада Россия, Қозоғистон ва Белорусия президентлари Владимир Путин, Нурсултон Назарбой ва Александр Лукашенко Евросиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) тузиш ҳақида Шартнома имзоладилар. Уччала президент бу ҳужжатнинг имзоланиши евросиё майдонида интеграцион жараёнларнинг сифати билан юқори даражада бошланишининг белгиси эканлигини айтишибди. Нурсултон…

Украинада президент сайловларидаги ҳамма овозлар саналди, лекин узул-кесил натижалар йўқ, уруш эса давом этмоқда

Марказий Сайлов Комиссияси 25 майда бўлган президент сайловларининг ҳамма электрон протоколларини ҳисобга олди. Ҳали ҳам узул-кесил бўлмаган натижаларга кўра, Петр Порошенкога 54,7%, Юлия Тимошенкого 12,81% овоз берилган. Мамлакат жанубида эса, уруш каби антитеррор операцияси давом этмоқда. Украина расмийлари террорист, Ғарб…