Кечагина ўтган кунимиз

Москва вилоятида икки нафар юртдошимиз газдан заҳарланиб ўлди, уларнинг қони кимни тутади?

Москва остонасидаги Балашиха шаҳридаги сув ўтказиш тизимида ишлаётган уч нафар мардикор захарли газдан бўғилиб ўлди. Ўрис нашрларининг хбарига кўра, нобуд бўлганларнинг икки нафари ҳамюртимиз бўлиб, улар нолегал тарзда тирикчилик қилиб келишган. Дастлабки терговолди версиясига кўра, улар водопровод коллекторида йиғилиб қолган…

Ҳиндистонда янги Бош вазир – Бхаратия Жаната Партиясининг лидери Нарендра Моди

Ҳиндистон президентлик эмас, парламентар республикадир. Яъни бу мамлакатда лидерлик ролини парламент тарафидан тайинланадиган Бош вазир ўйнайди. Демак, табиий, ҳамма ўйин парламент сайловлари вақтида бўлади Дунёнинг аҳоли сонига қараб энг катта демократик ўлкаси ҳисобланадиган Ҳиндистонда сўнгги парламент сайловлари шу йил 7…

АҚШ элчиси нега Ташқи ишлар вазирлигига келди? У ўз вазифасини яхши бажармоқдами?

Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот хизмати АҚШнинг мамлакатимиздаги элчиси Жорж Кролнинг вазирликка келгани ва Ўзбекистон-Америка муносабатларига оид муҳим масалаларда сўзлашиб кетгани ҳақида хабар тарқатди. Хабарда элчини вазирликнинг қайси мулозими қабул қилгани-ю, ўзбек-америка муносабатларидаги қайси жиҳатлари муҳокама қилингани айтилмайди. Афтидан,…

Украинада кечаги президент сайловлари протоколларининг 80 фоизи ҳисобга олинди, Петр Порошенко президент бўлганига энди шубҳа йўқ

Шу дақиқаларгача округ сайлов комиссиялардан келган электрон протоколларнинг 80,1 фоизи Марказий Сайлов Комиссияси тараифдан ҳисобга олинди, дейилади УНИАН агентлиги тарқатган хабарда. Экзит-пол натижалари бўйича янги президент деб тан олиб бўлинган Петр Порошенко 54% овоз олибди, Юлия Тимошенко – 13,16%. Хуллас,…

Остонада оламшумул воқеалар бўлмоқда, яккамохов Ислом Карим Латвия билан овора

Қозоғистонда тарқатилган расмий хабарларда айтилишича, 29 май куни Остонада Россия, Қозоғистон ва Белорусия президентлари Евросиё Иқтисодий Олий Кенгаши мажлисини ўтказадилар. Ўша мажлисда Владимир Путин, Нурсултон Назарбой ва Александр Лукашенко Евросиё Иқтисодий Бирлиги/Иттифоқи номли ташкилотни тузиш бўйича шубҳасиз оламшумул бўладиган Шартнома…

Обаманинг кутилмаган ташрифи ва Ҳамид Карзайнинг кутилмаган қўполлиги

Кеча маҳаллий вақт билан кечқурун АҚШ Президенти Барак Обама кутилмаганда Афғонистонга келганди. Табиий, унинг учоғи Қобул яқинидаги америкаликларнинг Баграм авиабазасига келиб қўнди. Бу ҳақда хабар берган Reuters агентлиги Обама америкаликларнинг бу йил 26 майда нишонланадиган Хотира кунида Афғонистонда антитеррор уруши…

Алишер Усмонов Тошкентда мачит қурдирмоқдами?

Ўзини “Россия-Узбекистан. Вести.uz” деб танитадиган, аммо фақат рус тилида ишлайдиган сайт қандайдир “16/12” телеканалига асосланиб, Россиянинг энг катта бойи, ўзбек аслли Алишер Усмонов Тошкентда Ўзбекистоннинг энг катта масжидини қурдираётганини билдирибди. 2,5 минг кишига мўлжалланган масжиднинг қурилиш ишлари асосан битирилган ва…

Украинада президент сайловлари тугалланди, экзит-пол натижасига кўра Петр Порошенко ғолиб

Тошкент вақти билан 22:00 да (Киевда – 20:00) Украина президентлик сайловлари тугалланди. Унда 50% дан кўп сайловчилар қатнашди. Демак, сайлов ўтказилган деб ҳисобланади. Бир неча дақиқа ўтмасдан биринчи экзит-пол (сўровнома) натижалари эълон қилинди. Уларга кўра, биринчи турдаёқ 55.9% олган Петр…

АҚШ Президенти кутилмаганда Афғонистонга келди

Бу ҳақда бир неча дақиқа аввал Reuters агентлиги хабар берди. Барак Обама шанба куни кечасига яқин Вашингтондан ҳарбий учоқда учган ва 13 соатлик учишдан кейин Қобул яқинидаги Баграм аэропортига етиб келган. Афтидан, унинг учоғи ҳозиргина қўнган. Эртага АҚШда расман байрам…

Украина воқеалари Тожикистонга сачрамаяптими?

Ҳамманинг диққат-эътибори Украинада экан, қўшнимиз Тожикистонда қонли ва ваҳимали воқеалар юз бермоқда. Тожикистон ахборот воситаларининг хабарига кўра, ҳамма нарса 21 май куни Тоғли-Бадахшон автоном вилоятининг маркази Хорогда ҳуқуқ-тартибот органлари тарафидан собиқ дала командири Муҳаммадбокир Муҳаммадбокировнинг укаси ушланишидан бошланди. Маҳаллий одамлар…