Кечагина ўтган кунимиз

Абхазияда ҳам инқилоб, президент истеъфога кетказилди, навбат Ислом Каримга келмоқдами?

Ҳозир чиройли қилиб, истеъфо сўзини ишлатиш модага айланди. Аслида, гап давлат тўнтариши ҳақида кетмоқда. Украинлардан ўрнак олиб бўлса керак, Абхазиядаги мухолифат катта намойишлар ўтказди, ягона телеканалнинг биносини феълан босиб олди. Авваллари фақат ҳукумат истаган хабарлар бериларди, энди фақат мухолифат истаган…

Қизиқ: Ўзбеклар видеорегистраторлар билан қизиқиб қолишибди, миллат ва мамлакат тақдири билан ҳам қизиқиб қолишса-я!

Нимамиш, Ички ишлар вазирлигининг “Постда” номли газетасида шахсий автомобилларга видеорегистраторлар ўрнатиш ва ишлатиш мумкин эмаслиги ёзилганмиш. Шунчаки эмас, мамлакат фуқароларининг “жонли линия” пайтида Ички ишлар вазирлиги Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги Бош Бошқармаси вакилларига йўллаган кўплаб саволларига жавоб сифатида берилгани ёзилганмиш. Бу…

Даҳшат: Ҳиндистонда опа-сингил қизларни аввал зўрлаб, кейин осдилар

Бу мамлакатнинг шимолидаги Непал билан чегарадош Уттар Прадеш вилояти/штати хотинларга жинсий зўравонлик қилиш ҳоллари кўплиги билан аввалдан ажралиб турарди. Ҳозир бу ерда яна бир даҳшатли воқеа юз берди. Чоршанба куни эрталаб Бедаун туманининг Катра Шаҳодатганч қишлоғида ғойиб бўлган 14 ва…

Туркияни президентлик давлатига айлантириш, Ражаб Эрдўғонни президент қилиш режаси расман очиқланди

Бир йил аввал шу кунларда Туркиянинг Истанбул ва бошқа шаҳарларида исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) ҳамда унинг раҳбари Бош вазир Ражаб Эрдўғон олиб бораётган сиёсатга қарши катта намойишлар бўлиб ўтганди. Ҳамма нарса Истанбул марказидаги бир паркни йўқ қилиш ва…

Кечагина ўткан кунларимиз: «Оёққа тур Буюк Ўзбекистон! Фашизм йўқ қилиниши керак!» (2013 йил 11 майда эълон қилинган чақириқ)

Шу кунларда бутун жаҳон немис фашизми устидан қозонилган Улуғ Ғалабанинг 68 йиллигини нишонлади. Бу Ғалабада ўзбекларнинг ҳам ҳиссаси бор. Юз минглаб ўзбеклар жанг майдонларида ҳалок бўлдилар. Айниқса руслар бу кунни Улуғ Ватан Урушидаги ғалаба сифатида катта тантаналар билан қутладилар. Фақат…

ХУШХАБАР: “ЭЗГУЛИК” ФАОЛИ АБДУРАСУЛ ХУДОЙНАЗАРОВ ОЗОДЛИККА ЧИҚАРИЛДИ! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №17, 31.05.2014)

30 май куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармасига қарашли Тошкент шаҳридаги 64/18-муассасадан Ўзбекистон инсон ҳууқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлими фаоли Абдурасул Худойназаров муддатидан аввал озодликка чиқарилди. Ўзбекистон Республикаси жиноят ижроия қонунчилигининг инсонпарварлик ва гуманизм тамойиллари…

Украинада уруш ва сиёсий ҳаёт давом этмоқда

Мана у ердан келаётган хабарларнинг қисқача мазмуни. Бугун кечаси террорист-исёнчилар икки марта Донецка аэропортини босиб олиш учун ҳужум уюштирдилар, аммо чекинишга мажбур бўлдилар. Украина-Россия чегарасининг Луганск вилоятидаги Дьякова чегара постига тахмин 80 кишилик қуролли гуруҳ бир неча марта ҳужум қилди,…

Нью-Йорк фондлар биржаси бу ҳафтани ижобий натижа билан якунлади

Кеча биржанинг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси бир оз юксалди, аммо ҳафталик ўсиш анча катта – 111 поғана. Шундай қилиб, ўтган ҳафтани 16606 да тамомлаган Dow Jones индекси жорийдаги ҳафтанинг сўнгги иш кунини 16717 билан якунлади. Яъни, Dow Jones сал…

Хабарчиликда масхарабозлик: Ўзбекистон чегарачилари бир ўзбекни 500 кг, иккинчи-учинчисини 100 кг сабзавот-кўкатлар билан қўлга туширишибди

Ўзини Ахборот Агентлиги деб танитадиган Uzreport.uz cайти хабар қилишича, Ўзбекистоннинг қаҳрамон чегарачилари ноқонуний йўл билан чет элга юк олиб кетаётган анча-мунча одамни қўлга тушириб, ўзи шундоқ ҳам оғир иқтисодий аҳволда ўтирган халқимиз учун катта фойдали иш қилишибди. Масалан, бир ўзбекни…

Масхарабозлик: Тошкентда Ўзбекистон ва Латвиянинг мудофаа вазирлари учрашибди

Биринчидан, шу иккита давлатнинг мудофа вазирликлари борлигига ишониш қийин. Фараз қилайлик бордир. Латвияга бундай вазирликнинг кераги ҳам йўқ, уни мудофаа қиладиган НАТО бор. Ўзбекистонгачи? Яхшиямки, Афғонистонда анитеррор уруши олиб бораётган НАТО, хусусан, АҚШ қўшинлари бор. Аксинча, Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг жангарилари…