15 February 2017
21:12 - Мустақиллик курашига озми-кўпми ҳиссасини қўшган ва сиёсий маҳбуслиги шубҳасиз бўлган Рустам Усмонов 19 йилдан кейин қамоқдан чиқди

“Озодлик” радиосининг ўз манбьаларига таяниб хабар қилишича, Ўзбекистондаги илк хусусий банк - "Рустамбанк"нинг собиқ раҳбари, 69 яшар Рустам Усмонов 19 йиллик қамоқдан сўнг Жаслиқ лагеридан озодликка чиқди. Залворли иқтисодий жиноятларда айбланган Рустам Усмонов 1998 йилнинг октябр ойида 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 2012 йилда жазо муддати яна беш йилга узайтирилган ва у сўнгги 5 йилда “Жаслиқ” лагерида ўтирди.

Радио мухбирларига интервью берган Рустам Усмоновнинг жиянларидан бири: “Амакимга 13 февраль куни жазо муддати тугагани муносабати билан жавоб беришди. Жаслиқдаги қамоқхонадан кутиб олдик ва Тошкентга олиб келдик. Соғликлари унчалик яхши эмас. Ҳозир уйдан туриб, даволанишга бориб келяптилар. Кайфиятлари яхши. Мирзиёевга раҳмат айтяптилар”, деди.

Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида туғилган иқтисодчи Рустам Усмонов қайта қуриш даврида хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиб, асаларичилик, сўнгра Канада ëмғир чувалчангларини кўпайтирувчи ширкатлар очди ва бойиб кетди.

“Озодлик”нинг бу хабарига иккитагина қўшимча қилиш лозим, дейди мухбиримиз. Биринчидан, Рустам Усмонов муддати ўтгани учун озод қилинганини билса керак, нимага Шавкат Мирзиёвга раҳмат айтиши керак? Иккинчидан, Рустам Усмонов 1990-1992 йиллари “Бирлик” Халқ Ҳаракатига яхшигина ёрдам берган. Масалан, ўша пайт нуқтаи назаридан ўта муҳим ишни қилиб, бир нечта компютер олиб берган. Айнан ўша компютерлар ёдамида “Бирлик” хабарномаси, “Демократик Ўзбекистон” газеталарининг макетлари тайёрланган, кейин улар ротапринтда кўпайтириб тарқатилган. Бундай одам Ислом Карим раҳабарлигида Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимига ёқмаслиги ўз-ўзидан маълум.