15 February 2017
20:35 - Ўзбекистон томонидан терроризмда абйланган АҚШ фуқароси Батумида қўлга олинди
Грузия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, мамлакат полицияси Батуми аэропортида Интерпол билан ҳамкорликда Ўзбекистонда терроризмда гумонланиб қидирилаётган 39 яшар АҚШ фуқаросини қўлга олди.

"Тбилиси Интерполи ва ИИВ патруль полициясининг Ажария департаменти "Батуми аэропорти" назорат-ўтказиш пункти ходимлари ҳамкорликда ўтказган операция натижасида Батуми аэропортида Тошкент Интерполи томонидан халқаро қидирувда бўлган АҚШ фуқароси, 1978 йилда туғилган Л.К. қўлга олинди",- дейилади хабарда.

Бу одам Ўзбекистон жиноий қонунчилигининг терроризм, жиноий уюшма тузиш, қўпорувчилик содир этиш ва ўқотар қуролларни қонунга хилоф равишда эгаллаш моддалари билан айбланиб, қидирувга берилган. Грузия бу одамни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласини ўйламоқда.