15 February 2017
22:45 - Ўзбекистонда ахборот хавфсизлик тизими яратилармиш. Қизиқ, қайси аҳмоқ бизга бу соҳада хавф солиши мумкин?
Ўзбекистон Олий Мажлис қуйи палатаси Мудофаа ва Хавфсизлик Қўмитаси раиси Рустам Комиловнинг маҳаллий журналистларга айтишича, Ўзбекистонда мамлакатни 2021 йилгача янада ривожлантириш стратегияси доирасида ахборот хавфсизлиги тизими яратилади. Тизимга кўра, стратегияда "ахборот хуруж"лари асрида ахборот хавфсизлигини таъминлаш муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланган.

“Бугунги кунда кибертаҳдидлар глобал характер касб эта бошлади. Стратегияда кибертаҳдидлар ва бу соҳадаги хавфсизликни таъминлашга қаратилган меъёрий–ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш назарда тутилган”, дейди Рустам Комилов.

Қизиқ, Давлат Бюджети чел элда ишлаётган ватандошларимизнинг пули билан оёқда турган, яъни давлат сифатини ҳам йўқотиб бораётган мамлакатимизга қайси аҳмоқлар кибертаҳдид солар экан?