Кундалик хабарлар - 23 November 2022
- 14:41Ўзбекистонга келган туристлар қанча маблағ сарфлашмоқда?
2019 йилда сайёҳлар Ўзбекистон шаҳарларида ўртача 195 долларгача маблағ сарфлаб, 2-3 кун қолишган бўлса, бу йил саёҳатлар давомийлиги 4-5 кунга, сарф-харажатлар 305 долларгача ошган. Бу ҳақда Туризм ва Маданий Мерос вазири Азиз Абдуҳакимов маълум қилибди. Шунингдек, бу вазир Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сони бўйича статистик рақамларга ҳам тўхталиб ўтибди. “2021 йилда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони 1 миллион 880 минг нафарга етди. Январ ойидан сентябр ойигача мамлакатимизга келган ту...
- 14:14НАТО Бош Ассамблеяси Россияни “террорчи режим” деб тан олгани ҳақида
НАТО Парламент Ассамблеяси резолюцияни қабул қилди, унда альянсга аъзо давлатлар ҳукуматлари ва парламентлари “ҳозирги режим остидаги Россия давлатини террорчи давлат деб аниқ эълон қилиш”га чақирилган. Ҳужжатда Россия тажовузи бўйича махсус Халқаро трибунал яратиш зарурлиги ҳам қайд этилган. Қарор БИР ОВОЗДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ. Овоз беришдан олдин НАТО ПА раҳбари Герри Коннолли таъкидлаганидек, ҳужжат НАТОнинг барча иттифоқчиларини Россия Федерацияси ва унинг амалдаги режими террорчи ташкилот...
- 22:41Германия Канцлери Олаф Шолц Россия Президенти Владимир Путинга очиқ мурожаат қилди: “Урушни тўхтат, қўшинларни олиб чиқ”
Германия Канцлери Олаф Шолц очиқ мурожаат қилибди ва “Россия тинчлик учун йўлни очиб бериши кераклигини” таъкидлабди, Владимир Путинни Украинадан қўшинларни олиб чиқиб кетиш ва урушни тугатишга чақирибди. “Урушни тўхтат, қўшинларни олиб чиқ ва тинчлик учун йўлни очиб бер. Россия Украина олдига тинчлик шартларини қўя олмайди”, дебди Олаф Шолц ГСДП Партияси конференциясида. Бундан ташқари, Канцлер “ҳеч ким бошқа бировнинг ҳудудини ўзлаштириб олишига рухсат берилмасл...
- 14:04Ўзбекистон Молия Вазири Тимур Ишметов “1 январдан давлат харидлари порталини тушуниш осон бўлган тарзда янги шаклда ишга туширамиз” дебди. “Ҳаракат” – шунга ишонадиганлар борми?
“Давлат харидларидаги камчиликларни беркитиш юзасидан Молия Вазирлигида ва ҳукуматда умуман манфаат йўқ”, - дебди ялпи мажлисда Молия Вазири Тимур Ишметов сенаторларнинг саволига жавобан. У гарчи давлат харидлари порталида ҳамма маълумотлар бўлса-да, маълумот ниҳоятда кўплигидан камчиликларни топиш қийинлигини, 2023 йил 1 январдан вазирлик портални янги форматда ишга туширишини қўшимча қилди. Янги порталда маълумотлар графика шаклида таҳлилий тарзда акс этади. Молия Вазири Тимур Ишм...
- 05:41Юсуф Жума: ЗИКР - БИРУБОРИМ - ТАНГРИ - ТАНГРИ - ИЛЛОҲ - ИЛЛОҲ - ОЛЛОҲ - ОЛЛОҲ…(Илоҳий туркум.”Ҳаракат”нинг илоҳий бети…)
ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ Тузукроқ бир нарса битган чоғларим, шундоқ ҳам ҳеч эсимдан чиқмас - улуғ Эркин Воҳидни кўпроқ эслайман: Қани эди Эркин ака тирик бўлсалар?! Қани эди шу нарсаларни ўқисалар… Эсиз… Ичи қора гала - “шоиру ёзувчилар” ичида шундай юраги тоза зотнинг, тағин тенгсиз шоирнинг бўлганини ҳамон ҳайрат билан эслайман… Қани эди, улуғ устоз шу туркум нарсаларни ўқисалар… Қандоқ даҳшат: Наҳот бу кун Тошкент Шукрулло акасиз, Одил ...
- 14:00Ўзбекистон ўзининг доимий аҳоли сони бўйича дунёда 41-ўринни эгалламоқда
Дунё аҳолиси сони 8 миллиарддан ошди. Ўзбекистон доимий аҳолиси сони бўйича дунёда 41-ўринда. Ўзбекистон Республикасида 2022 йил 15 ноябрь ҳолатига доимий аҳоли сони 35,9 млн кишини ташкил этган. Давлат Статистика Қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, шундан эркаклар – 18,1 млн киши, аёллар – 17,8 млн кишига тенг. Бирлашган миллатлар ташкилотининг маълумотларига кўра, 2022 йил 15 ноябрь ҳолатига Ер юзидаги жами аҳоли сони 8034,3 млн кишини ташкил этган. Бунда, эркаклар – 50,5 ф...
- 14:57Наманганда Усмон Носир ҳайкали очилди
Наманган шаҳрида Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги қарори ижроси доирасида шоирнинг ҳайкали ўрнатилди. Қарорда, шунингдек, Тошкент ва Намангандаги кўчаларга Усмон Носир номини бериш ҳам кўрсатиб ўтилган. Наманган шаҳридаги Усмон Носир номи билан аталувчи хиёбонда 13 ноябрь куни - шоир таваллудига 110 йил тўлган кунда унинг ҳайкали очилди. Бу монумент Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги қарори ижроси доирасида ўрнатилган. Вилоят ҳокимлиги...
- 14:10Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё 2026 йилда муқобил манбалардан олинадиган энергиянинг улушини 25 фоизга етказармиш! Шунга ишонадиганлар борми?
Шавкат Мирзиё хорижий инвесторлар билан учрашувда электромобилларни ишлаб чиқариш тармоғига асос солиш режалари ҳақида гапирибди, шунингдек, энди Инвесторнинг бирор бир муаммоси ечилмасдан қолса, тегишли раҳбар ишдан кетиши шартмиш. “Ўзбекистоннинг бой табиий ресурсларини ўзлаштиришда катта имкониятлар мавжуд. Хабарингиз бор, мамлакатимиз олтин захиралари бўйича дунёда 2-ўрин, мис бўйича – 7-ўрин, вольфрам бўйича – 8-ўрин, кумуш бўйича – 9-ўрин, уран бўйича – 12-ўр...
- 20:31Юсуф Жума: Бир оғиз сўз - бургутлар дини - Бўлмайдиган болангни ўлдир!!!…
ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ Самарқандда турк дунёсининг дўстлари йиғилдими, душманлари?!… Путин энг бурун қозоқларни ўрисга оттирган сотқин, ноэр Тўқаевни “қаҳрамон” қилди. Барча, ҳатто ғарбнинг айрим сиёсатчилари Тўқаевни олқишлашди. Ғарбда ҳам аҳмоқ тиқилиб ётибди. Мен ёздим, бу дунёни алдаш учун Путиннинг ўйини. Ва шундай бўлиб чиқди, Қозоқистон ўрисни қуроллантиряпти… Путин кейинроқ қуйруқбашара Имомалини “қаҳрамон” қилди. Миллионлаб аҳмоқ олқишлашди. Мен ёздим, б...
- 19:23Жо Байденнинг АҚШ Президенти сифатида Хитой Компартияси Раиси Си Жинпинг билан учрашуви
Индонезиянинг Бали оролида “Катта Йигирматалик” саммити очилиши арафасида Жо Байденнинг АҚШ Президенти сифатида Хитой Компартияси Раиси Си Жинпинг билан илк бор учрашув ўтказиши асосий диққат марказида бўлди. Жо Байден хитойликлар етакчиси билан мулоқот очиқ ва самимий ўтганини таъкидлади. Си Жинпингни у “доимгидек - чўрткесар ва дангал” деб атади, шу билан бирга айрим масалаларда муросага тайёрлигини эътироф этди. Журналистларнинг Тайван масаласи туфайли АҚШ ва Хитой ўртасида совуқ уруш к...