Кундалик хабарлар - 15 January 2021
- 22:14Нурмат Отабеков: Ҳозирги барқарор вазият – алдамчи! “Ҳаракат”: Шунга ишонадиганлар борми?
Жорий йилнинг 15 январ куни Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлигида ўтказилган брифингда коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков фуқароларга мурожаат қилибди. “Вазиятни мураккаблаштириб юбориш ўз қўлимизда. Ҳозирда фуқароларимиз карантин чекловлари енгиллаштирилгани боис анча эркин бўлиб қолишди. Албатта тушунамиз, халқимиз зериккан. Аммо биз дока ниқобни тақмаслик учун эмас, тақиш учун сабаб қидиришимиз керак. Ҳозирги барқарорлик алдамчи вазият бўлиши мумкин”, - дебди...
- 19:08Хитойнинг Huawei компанияси уйғурларни аниқлаш тизимига патент олгани маълум бўлгани ҳақида
Хитойдаги Huawei компанияси йўловчилар орасидан уйғур миллатига мансуб шахсларни аниқлаб берувчи тизим учун патент олгани маълум бўлгани, тегишли файл АҚШнинг етакчи тадқиқот компаниялари томонидан қўлга киритилгани ва BBC News’га тақдим этилгани эълон қилинди. Аввалроқ, Huawei унинг технологияларидан ҳеч бири этник гуруҳларни аниқлаш учун мўлжалланмаганини айтган экан. Энди эса, патентни рўйхатдан ўтказяпти. Мажбурий меҳнат лагерлари Компанияга бу ҳужжат Хитой миллий интеллектуал мулк маъ...
- 16:50Чилонзор туманида ишга туширилган “Gold Moon Tashkent” масъулияти чекланган жамиятни Шавкат Мирзиё зиёрат этгани ҳақида яна ёлғон тўла хабарлар тарқатилмоқда
Эслатиш керакки, Чилонзор туманида ишга туширилган “Gold Moon Tashkent” масъулияти чекланган жамият шундай корхоналардан биттаси эмиш. Уша ерни зиёрат қилиш учун борган Ўзбекистон хўжайини Шавкат Мирзиё ҳақида навбатдаги ёлғон хабар ва ёлғон маълумотлар тарқатилмоқда. Нимамиш, у бугун Тошкентнинг Чилонзор туманида ишлаётган бу жамиятни зиёрат қилганмиш, ўша ердан ёлғондакам расмлар олиб тарқатилганмиш. Нимамиш, Собиқ “ФОНОН” илмий-ишлаб чиқариш корхонаси негизида очилган ушбу ширкат маҳсулот...
- 14:32Ўзбекистон Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги Тожикистон бўйича ёлғон хабар тарқатмоқда! Унга ишонманг!
Кеча, яъни 13 январ куни кечқурун қўшни Тожикистондаги Қайроққум сув омбори бузилиб кетгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқатилди. Нимамиш, бу хабар ёлғон эмиш. Мана, ўша ёлғон хабарнома ва унинг ҳақиқий хулосаси. * * * * * 2021 йил 14 январь куни кечқурун ижтимоий тармоқларда қўшни Тожикистон ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омбори бузилиб кетганлиги ҳақида маълумот тарқалди. Ушбу маълумот ёлғон ва ҳеч қандай асосга эга эмас. Тожикистондаги фавқулодда вазиятларга масъул идорадан олинган ани...
- 09:41Human Rights Watch (HRW): Смерть Азимжана Аскарова - пятно на репутации правительства Кыргызстана
Смерть Азимжана Аскарова, несправедливо осужденного правозащитника, в колонии в июле стала одной из самых мрачных страниц для прав человека в Кыргызстане в минувшем 2020 году. Об этом говорится в ежегодном докладе международной правозащитной организации Human Rights Watch о состоянии прав человека в более чем 100 странах мира. «25 июля в тюрьме умер правозащитник Азимжан Аскаров, что стало нарушением его права на жизнь. К тому моменту он отбыл 10 лет пожизненного заключения, к которому его не...
- 04:08Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия тузилди: Унга илк марта “Эзгулик” фаоли, яъни унинг раиси Абдураҳмон Ташанов киритилди
Ўзбекистонда конституциявий ҳуқуқ ва эркинликга риоя этилиши бўйича комиссиянинг янги таркиби эълон қилинди. Инсон ҳуқуқлари бўйича мазкур комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик Палатаси ва Сенатининг қўшма қарори билан тасдиқланган. 27 кишидан иборат инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия таркибида нодавлат ташкилотлари, жамоатчилик вакиллари бор. Комиссияга Ўзбекистон Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили Улуғбек Муҳаммадиев раислик қилади. Маҳаллий матбу...
- 23:20Ишлари бўлмагани сабабли Жиззахдаги бино қулаб тушгани билан ўзини оқламоқчи бўлган Қурилиш Вазири Ботир Зокиров ҳақида
Жиззах шаҳрида бир бино қулаб тушгани ҳақида бир неча кун аввал, аниқроғи, 11 январда хабар берган эдик. Мана ишлар қандай давом этмоқда. Жиззах шаҳридаги кўп қаватли бинонинг қулаши сабабларидан бири бу – буюртмачи, техник ва лойиҳачи (муаллифлик) назорати бўлмаганлигидир. Бунинг оқибатида пудратчи ташкилотнинг хаёли ўғирлик бўлган. Қурилиш Вазири Ботир Зокиров (расмда) ОАВ вакиллари учун ташкил этган матбуот анжуманида шундай баёнотлар берибди. Мана унинг Жиззахдаги йиғилишда гапирган...
- 21:08Ўтган 2020 йилда сўмнинг долларга нисбатан қадри 10 фоизга пастлагани ҳақида
Марказий Банк миллий валютанинг алмашув курси динамикаси валюта бозоридаги талаб ва таклифнинг жорий нисбатидан келиб чиқиб, ички ва ташқи омиллар таъсирида шаклланишни давом эттирмоқда, деб хабар тарқатди. Миллий валютамиз 2020 йилда АҚШ долларига нисбатан 10,1 фоизга (9501 сўм/доллардан - 10461 сўм/долларгача ) қадрсизланибди. Марказий Банкнинг хабарига кўра, йилнинг биринчи ярмида кузатилган 7,2 фоиз қадрсизланиш жорий йилнинг биринчи ярмида пандемия таъсирида ташқи ва ички иқтисодий шароит...
- 16:23Доклад Amnesty International о гибели мирных жителей при обстрелах в ходе конфликта в Нагорном Карабахе
Баку/14.01.21/Turan: Эксперты Amnesty International посетили десятки мест артиллерийских и ракетных ударов в Азербайджане и Армении в ходе недавней войны. Факты опровергают утверждения обеих сторон конфликта, что они не использовали кассетные боеприпасы. Обе стороны также использовали оперативно-тактические ракеты, известные своей неточностью, системы залпового огня и артиллерию. Об этом говорится в докладе Amnesty International, обнародованном 14 января. Азербайджан, Армения и поддерживаемые...
- 15:29Собиқ ректор Абдуқодир Тошқулов Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазири этиб тайинлангани ва бошқа қарорлар ҳақида
Ўзбекистон раҳбарининг бугун, яъни 2021 йил 14 январдаги фармони билан Абдуқодир Тошқулов Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазири лавозимига тайинланибди. Бу ҳақда ҳамма қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари хабар бердилар. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан Иномжон Мажидов Ўзбекистон Миллий Университети Ректори, Ўктам Саломов Фарғона Политехника Институти Ректори, Авазжон Мараҳимов Термиз Давлат Университети Ректори лавозимига тайинланибди. Аввалроқ, Қонунчилик Палатас...