Кундалик хабарлар - 24 January 2021

  • 14:32АҚШ Президенти Жо Байден энг кам иш ҳақини 2 бараварга оширишга оид фармонлар имзолагани ҳақида

    Ҳа, ҳақиқатдан ҳам шундай бўлди ва кеча Жо Байден пандемия шароитида аҳолини молиявий қўллаб-қувватлашга оид иккита фармон имзолагани эълон қилинди. Биринчи фармонда федерал хизматчилар учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини соатига 15 долларга, яъни икки баравардан кўпроққа оширишни кўзда тутади. Фармон билан тегишли органларга бу масалани ўрганиб, таклифлар киритиш топширилгани ҳам айтилмоқда. Айни замонда, америкаликларга 1200 доллардан кўмак чеклари тарқатилиши кутилмоқда, чунки...

23 January 2021
  • 20:33Алексей Навалнийни ҳимоя қилишга чиққан намойишчиларни Россияда оммавий қўлга олишлар бошлангани ҳақида

    Оммавий ахборот воситаларида 25 шаҳарда мингдан ортиқ киши қўлга олингани хабар қилинмоқда. Масалан, фақат Москвада мухолифатчи Алексей Навалнийнинг қўлга олинишига қарши ўтказилаётган намойишларда ўн минглаб одам, қўлга олинганлар сони мингга яқинлашгани ҳам айтилмоқда. Масалан, Алексей Навалнийнинг турмуш ўртоғи Юлия Навалная ҳам бугун Пушкин майдонида қўлга олинди, бир неча соатдан кейин қўйиб юборилди. Маълумки, 44 ёшли Алексей Навалний Москвадаги Шереметево аэропортидаги чегара назорати п...

  • 16:16Ўзбекистонда 2020 йилдаги воқеалар бўйича вазифасини лозим даражада бажармаган 3108 нафар масъул ходим жавобгарликка тортилганига ишонасизми?

    2020 йилда президент халқ қабулхоналари маълумотлари асосида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг вазифасини лозим даражада бажармаган 3108 нафар масъул ходими жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар тарқатилибди. Шунга ишонадиганлар борми, дейди “Ҳаракат” мухбири. Хабарларда айтилишича, ўтган йили Халқ Қабулхоналари томонидан секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, мурожаатлар билан ишлаш, ижтимоий ва бошқа объектларда аниқланган муаммоларни ҳал қилиш борасидаг...

22 January 2021
  • 13:10Бухоро вилояти ҳокими этиб Ботир Зарипов тасдиқланди, шундан хурсанд бўлганлар борми?

    Бухоро шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё иштирокида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими лавозимига Ботир Зарипов тасдиқланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хаба бермоқда. “Вилоятни бошқариш, одамларни сафарбар қилиш осон иш эмас. Буни Зариповнинг ўзиям тушуняпти. Мен уни турли лавозимларда синаганман, охирги уч ойда ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида сизлар ҳам синадингиз. Бухоронинг сувини ичиб, чангини ютиб улғайган йигит вилоят шар...

  • 05:12Республиканцы предлагают начать процесс импичмента над Дональдом Трампом в середине февраля

    Лидер республиканского меньшинства в Cенате Конгресса США Митч МакКоннелл направил лидеру сенаторов-демократов Чаку Шумеру предложения по графику первых этапов процесса по импичменту бывшему президенту Дональду Трампу. Об этом сообщается на сайте МакКоннелла. В соответствии с предложением республиканцев, Палата Представителей Конгресса должна предоставить обвинительное заключение в Сенат 28 января. После этого предлагается дать Трампу одну неделю, чтобы подготовить ответ на статьи импичмента и...

21 January 2021
  • 21:04Боғдотдаги терактларда қурбонлар ва яраланганлар бор

    Боғдоддаги бозорда содир этилган иккита портлаш натижасида ҳалок бўлганлар 32, жароҳатланганлар сони эса 110 нафарга етгани ва террористлардан бири ўзини ёмон ҳис этаётгандек кўрсатиб, атрофига одам тўплагани хабар қилинди. Шундай қилиб, Ироқ пойтахти Боғдодда содир этилган терактларда ҳалок бўлганлар сони энг камида 32 нафар, жароҳатланган эса 110 нафарга етибди. Полиция томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, Таяран майдонида барпо этилган бозорда кетма-кет иккита портлаш содир этилган...

  • 19:27Нега асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилгани ҳақидаги саволга Марказий Банк масхарабозлик руҳида изоҳ берганига қаранг

    Марказий Банк бошқаруви 2021 йил 21 январда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилибди, бу нарса инфляция динамикасини янада пасайтириш, иқтисодиётда реал фоиз ставкаларини ижобий даражада сақлаб қолиш, шунингдек, иқтисодий фаолликнинг тикланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиб бориш мақсадида қилинибди, дея хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари. Нимамиш, 2021 йилда Марказий Банк ҳукумат билан биргаликда инфляциянинг йил охирига 10 ф...

  • 15:19Қирғизистон ҳукумати истеъфога чиққани ҳақида хабар Ўзбекистонда ҳам тарқатилди

    Президент сайлови натижаларига кўра, Садир Жапаров бошчилигидаги Қирғизистон ҳукумати истеъфога чиқди. Бу ҳақда шу мамлакат президентининг жорийдаги матбуот хизмати хабар тарқатди, биздаги оммавий ахборот воситалари ҳам бу ҳақда хабар бердилар. Қирғизистон қонунчилигига мувофиқ, вазирлар маҳкамаси аъзолари янги ҳукумат шакллангунига қадар ўз вазифасини бажараверадилар. Бош Вазирнинг биринчи ўринбосари Артём Новиков бош вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Қирғизистон президенти вазифас...

  • 14:45Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё АҚШлик ҳамкасби Жозеф Байденни табриклади

    Шавкат Мирзиё бугун Америка Қўшма Штатлари президенти Жозеф Байденни табриклагани маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди. Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон президенти Жозеф Байденга унинг давлат раҳбари лавозимига киришгани муносабати билан табрик йўллаган. Кеча, 20 январ куни, Вашингтонда АҚШнинг 46-президенти Жозеф Байден қасамёд қабул қилган, у билан бирга Камала Ҳаррис мамлакат тарихидаги илк вице-президент аёл сифатида лавозимга киришганди. Хулл...

  • 04:43Буюк Британиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро элчиси Рита Френч хоним билан “Эзгулик” лидери Абдураҳмон Ташанов мулоқот қилди

    Кеча Тошкентда Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти раҳбари, Инсоннинг Конституциявий Ҳуқуқ ва Эркинликларига Риоя Этилиши бўйича Комиссия аъзоси Абдураҳмон Ташанов Буюк Британия ҳукуматининг Инсон Ҳуқуқлари бўйича Махсус элчиси Рита Френч (Лондон) хоним ҳамда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Тим Торлот (Тошкент) билан суҳбатлашди. Элчи хоним Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари вазияти, муаммо ва ютуқлар, мамлакатда фуқаролик жамиятининг аҳволига доир саволлар берди....