15 January 2021
16:50 - Чилонзор туманида ишга туширилган “Gold Moon Tashkent” масъулияти чекланган жамиятни Шавкат Мирзиё зиёрат этгани ҳақида яна ёлғон тўла хабарлар тарқатилмоқда
Эслатиш керакки, Чилонзор туманида ишга туширилган “Gold Moon Tashkent” масъулияти чекланган жамият шундай корхоналардан биттаси эмиш. Уша ерни зиёрат қилиш учун борган Ўзбекистон хўжайини Шавкат Мирзиё ҳақида навбатдаги ёлғон хабар ва ёлғон маълумотлар тарқатилмоқда. Нимамиш, у бугун Тошкентнинг Чилонзор туманида ишлаётган бу жамиятни зиёрат қилганмиш, ўша ердан ёлғондакам расмлар олиб тарқатилганмиш.

Нимамиш, Собиқ “ФОНОН” илмий-ишлаб чиқариш корхонаси негизида очилган ушбу ширкат маҳсулотлари замонавийлиги, сифати ва нафислиги билан ажралиб туриши реклама қилинибди, бугун уларнинг харидори кўпайиб, импорт ўрнини босмоқда эмиш. Маҳсулотларнинг 15 фоизини Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон ва бошқа давлатларга экспорт қилиш режалаштирилганмиш.

Шавкат Мирзиё бу ҳақда тўғридан-тўғри ёлғон гаплар гапирибди: “Заргарлик халқимизда азалдан бўлган, бугун ҳам бор. Бизнинг мақсадимиз - ёшларни замонавий технологиялар ва дизайнга ўргатиб, камида 10 минг нафар йигит-қизни иш билан таъминлаш, Ўзбекистон миллий брендини жаҳон бозорига чиқариш. Юртимизда хомашё, қўли гул ҳунармандлар бор. Бу соҳа миллий анъаналарни тиклаш, ўзлигимизни англаш нуқтаи назаридан ҳам катта пойдевор”.

Буларнинг ҳаммаси уйдирма гаплардир. Ўзбекистонда бунақа катта корхона йўқ ва ҳозир бўлолмайди. Унинг мақсади – ҳаммани шундай усуллар билан ёлғон йўлга бошлаш, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон каби давлатларни ҳам шу йўлга тортиш бўлган.

Биз бунга йўл қўймаслигимиз керак, дейди “Ҳаракат” агентлиги мухбири. Чунки, ҳозир айнан бизнинг хабарлар ҳаммаёқда машҳур бўлиб кетмоқда.