21 January 2021
21:04 - Боғдотдаги терактларда қурбонлар ва яраланганлар бор
Боғдоддаги бозорда содир этилган иккита портлаш натижасида ҳалок бўлганлар 32, жароҳатланганлар сони эса 110 нафарга етгани ва террористлардан бири ўзини ёмон ҳис этаётгандек кўрсатиб, атрофига одам тўплагани хабар қилинди.

Шундай қилиб, Ироқ пойтахти Боғдодда содир этилган терактларда ҳалок бўлганлар сони энг камида 32 нафар, жароҳатланган эса 110 нафарга етибди. Полиция томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, Таяран майдонида барпо этилган бозорда кетма-кет иккита портлаш содир этилган. Ироқ қуролли кучлари бош қўмондони матбуот котибининг маълум қилишича, ҳужум икки нафар худкуш террорчи хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан текширилаётган вақтда ўзларини портлатиб юборганлар.

CNN хаба қилишича, ҳужум қилганларнинг бири ўзини ёмон ҳис этаётгандек кўрсатиб, атрофида одамлар йиғилишини кутган. Иккинчиси эса ҳодиса жойига мотоциклда келиб, ўзига ўрнатилган портловчи ускунани ҳаракатга келтирган.

Ҳозирча ҳеч ким бу фожеани ўз бўйнига олмабди.