Кундалик хабарлар - 01 July 2015

  • 07:15Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Примаковнинг ўлими муносабати билан ўрис элчилигига борди, Ислом Карим нимага бормади?

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил кеча Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига бориб, Россия ҳукуматининг собиқ раҳбари Евгений Примаковнинг ўлими муносабати билан таъзия изҳор қилибди. Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида Абдулазиз Комилнинг элчи Владимир Тюрденев билан учрашгани, мамлакатимиз номидан элчихонадаги таъзия дафтарига ҳамдарлигини ёзиб қолдиргани айтилади. Россиянинг собиқ Бош вазири Евгений Примаков 26 июнда 86 ёшида Москвада узоқ хасталикдан сўнг вафот этганди. У 1998-1999 йи...

  • 06:46Хитой ва Россия Афғонистон масаласида ҳам тиш кўрсатишмоқчи, Ислом Карим маза қилади

    Русларнинг “Новости” Агентлиги Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг аъзолари билан Афғонистонга чегарадош давлатларнинг Афғонистонга бағишланган халқаро конференцияси 2015 йил октябрь ойида Москвада ўтказилишини Россия Мудофаа вазирининг ўринбосари Анатолий Антоновга асосланиб хабар қилди. Маълумки, ШҲТга аъзо давлатлар Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикстон, Қирғизистон ва Ўзбекистондир. Бу ерда асосий ролни Хитой ва Россия ўйнайди. Шу сабабли, қўрқмасдан айтиш мумкинки, бу икки давлат - А...

  • 01:10Ўзбекистонда 22 та сайёҳлик ширкати фаолиятини тўхтатиши мумкин

    "Ўзбектуризм" миллий компанияси мамлакатда фаолият юритаётган 22 та сайёҳлик ширкати фаолияти тўхтатилиши мумкинлиги ҳақида сўз очди. Компанияга кўра, қонунда белгиланган муддатда сайёҳлик йиғимларини тўламагани боис фаолият кўрсатишга рухсат берувчи лицензиясидан маҳрум қилинаётган ширкатлар орасида меҳмонхоналар ҳам бор. “Ҳозирда 22 сайёҳлик ширкати номи тиркалган қора рўйхат Вазирлар Маҳкамаси ҳайъатига тақдим қилинган ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш масаласи қўйилган” дейилади маҳаллий ...

30 June 2015
  • 22:38Ўзбекистонни саратон забтига олди

    Бугун пойтахтда ҳаво ҳарорати Цельсий шкаласи бўйича +39 даражадан ошиб кетди. Эртага синоптикларимиз ҳаво ҳароратининг яна кўтарилишини хабар қилмоқда. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мобиль алоқа тармоқлари орқали аҳолини иссиқдан эҳтиёт бўлишга чақирмоқда. 1902 йилнинг айнан шу кунлари ҳарорат 41 даражани кўрсатган ва ҳали бу рекорд янгилангани йўқ. Агар табиат инжиқлиги шу тариқа ривожланса, ҳафтанинг жума куни бу рекорд урилса керак, дейди мухбиримиз.

  • 21:54Қозоғистон ўзининг ўзбек аслли фуқароси борасида ҳисоб сўрамоқда, Ўзбекистонни эса ўзбек қизиқтирмайди

    Aввалги хабарларимиздан бирида Ўзбекистон чегарачилари томонидан Қозоғистон фуқароси бўлган бир ўзбек Сирдарёда балиқ тутаётган пайтда отиб ўлдирилгани ҳақида маълумот бергандик. Ҳозир маълум бўлишича, унинг исми Валихон Аҳмедов экан. Қозоғистон томонининг сўровларидан сўнг бугун Ўзбекистон давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси вакиллари Қозоғистон чегарасида содир бўлган воқеани изоҳлашга мажбур бўлди. Ўзбекистон МХХ давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, 28 июнь к...

  • 19:20Саҳарлик пайтида Ўзбекистонда ер силкинди

    Бугун тонгги соат 03.07 да Ўзбекистонда кучсиз ер силкиниши қайд қилинди. “Тошкент” сейсмик станцияси маълумотига кўра, маркази Ҳиндукуш тоғ тизмалари ҳудудига тўғри келган ер силкинишининг кучи 5,5 баллни ташкил қилган. Зилзила маркази пойтахтимиздан 540 километр узоқликда бўлгани боис 2 баллик ер силкинишини биров билиб, биров билмай қолди. Табиийки, ер силкинишидан жабр кўрганлар йўқ.

  • 03:13Бугун Владимир Путин Алишер Усмонов билан учрашади

    Бу ҳақда маълумот берган ахборот воситалари Кремлнинг ўзи бу ҳақда хабар тарқатганини айтмоқдалар. Масалан, rbc.ru сайти бу хабарни таҳлил қилар экан, асосан Алишер Усмоновнинг спорт соҳасидаги ҳайриячилик/спонсорлик фаолиятига урғу беради, Усмоновнинг яқинда Россия Футбол Иттифоқига футбол тақимининг бош тренери Фабио Капеллога қарз тўлаш учун тахминан 1,4-2 млрд рубль миқдорда пул берганини эслатади. Шуларга асосланган rbc.ru сайти бугун Путин Усмонов билан спорт ишларини гаплашса керак, деб б...

  • 02:34Ўзбек чегарачилари қозоғистонлик ўзбекни отиб ўлдирдилар

    Қозоқларнинг Казинформ агентлиги билдиришича, Ўзбекистон чегарачилари Жанубий Қозоғистон (Чимкент – “Ҳаракат”) вилоятининг Ўзбекистон билан чагарасида Сирдарёда балиқ тутаётган икки қозоғистонликни ўққа тутганлар. Уларни бири ҳалок бўлган, иккинчиси тирик қолган. Воқеа 28 июнь куни соат 21:50 да бўлибди. Олти фарзандли, 36 ёшли одам ўз ўртоғи билан моторли қайиқчада балиқ тутиш билан шуғулланаётганда, Ўзбекистон тарафидан тахминан 10 марта ўқ отилган, уларнинг иккитаси балиқчилардан бирини ўл...

  • 02:06“Ҳаракат” хатқутисидан: “Фуқоролигим йўқолиб қолди...”

    Сариосиё туман ИИБ томонидан 2005 ва 2012 йилларда менга Ўзбекистон Республикасининг фуқороси сифатида икки марта паспорт берилгани ҳолда, энди айни шу туман ИИБ паспорт бўлими мулозимлари янги русумдаги паспорт беришдан бўйин товлаб сарсон қилмоқда. Ҳолбуки, мен 08.08.1988 йилда Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида туғилганман. Миллатим ўзбек, уйланмаганман. Маълумотим ўрта махсус - Денов туманидаги касб–ҳунар коллаежини битирганман. Отам – Хаитов Нурбобо Исоевич 06.08.1957 йилда Тожи...

  • 01:22Ўзбекистон Россиядан учувчисиз учадиган вертолёт сотиб олмоқчи

    Ўрисларнинг РИА Новости ахборот агентлиги Ўзбекистон Россиянинг энг замонавий мБПВ-37-русумли учувчисиз учадиган вертолётларини стиб олиш билан қизиқаётгани ҳақида хабар тарқатди. Вертолётни ишлаб чиқарган “Радар ммс” корхонаси мулозими Наталья Аллилуевага кўра, Ўзбекистон сотиб олмоқчи бўлаётган мазкур вертолёт турли вазифаларни бажариши мумкин. “Учувчисиз иккита мБПВ-37- русумли вертолётлардан иборат мажмуа қидирув-қутқарув ишлари, қўриқлаш ва аксилтеррор тадбирларини таъминлаш, табиий ва...