01 July 2015
07:15 - Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Примаковнинг ўлими муносабати билан ўрис элчилигига борди, Ислом Карим нимага бормади?

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил кеча Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига бориб, Россия ҳукуматининг собиқ раҳбари Евгений Примаковнинг ўлими муносабати билан таъзия изҳор қилибди. Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида Абдулазиз Комилнинг элчи Владимир Тюрденев билан учрашгани, мамлакатимиз номидан элчихонадаги таъзия дафтарига ҳамдарлигини ёзиб қолдиргани айтилади.

Россиянинг собиқ Бош вазири Евгений Примаков 26 июнда 86 ёшида Москвада узоқ хасталикдан сўнг вафот этганди. У 1998-1999 йилларда Россия Бош вазири лавозимида ишлаган, ундан аввал Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ташқи разведка хизматини бошқарган.

У шарқшунослик, жаҳон иқтисоди ва халқаро алоқалар соҳасида таниқли олим ҳисобланган, аммо ҳеч шубҳа йўқки, у ҳар замон КГБ билан ишлаган ва КГБнинг одами бўлган. Владимир Путин ҳокимиятга келгач, табиий, ўз ҳамкасби сифатида уни тўла қўллаб-қувватлаб келган.

Ислом Каримнинг ўзи русларнинг элчихонасига бориб, Евгений Примаковнинг ўлими муносабати билан таъзия изҳор қилиб келмагани қизиқ.