30 June 2015
01:22 - Ўзбекистон Россиядан учувчисиз учадиган вертолёт сотиб олмоқчи
Ўрисларнинг РИА Новости ахборот агентлиги Ўзбекистон Россиянинг энг замонавий мБПВ-37-русумли учувчисиз учадиган вертолётларини стиб олиш билан қизиқаётгани ҳақида хабар тарқатди. Вертолётни ишлаб чиқарган “Радар ммс” корхонаси мулозими Наталья Аллилуевага кўра, Ўзбекистон сотиб олмоқчи бўлаётган мазкур вертолёт турли вазифаларни бажариши мумкин.

“Учувчисиз иккита мБПВ-37- русумли вертолётлардан иборат мажмуа қидирув-қутқарув ишлари, қўриқлаш ва аксилтеррор тадбирларини таъминлаш, табиий ва техноген офатларнинг оқибатларини ўрганиш, электр узатиш симлари ва қувурлар ҳолатини таҳлил қилиш мақсадида парвоз ҳолатида бўла туриб катта майдондаги ер, сув ва музли текисликларни тезкор равишда мониторинг қила олади” дейилади хабарда.

Наталья Аллилуеванинг айтишича, бу кертолётлар билан Ўзбекистондан ташқари Индонезия, Қозоғистон ва бошқа Осиё давлатлари қизиқмоқда. Дунёда бунда учувчисиз вертолетларни АҚШ, Исроил ва Франция ҳам тайёрлайди. Аммо, Россияники арзонроқ.