30 June 2015
02:06 - “Ҳаракат” хатқутисидан: “Фуқоролигим йўқолиб қолди...”
Сариосиё туман ИИБ томонидан 2005 ва 2012 йилларда менга Ўзбекистон Республикасининг фуқороси сифатида икки марта паспорт берилгани ҳолда, энди айни шу туман ИИБ паспорт бўлими мулозимлари янги русумдаги паспорт беришдан бўйин товлаб сарсон қилмоқда. Ҳолбуки, мен 08.08.1988 йилда Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида туғилганман. Миллатим ўзбек, уйланмаганман. Маълумотим ўрта махсус - Денов туманидаги касб–ҳунар коллаежини битирганман.

Отам – Хаитов Нурбобо Исоевич 06.08.1957 йилда Тожикистон Республикасининг Турсунзода туманида туғилган. Онам – Абдураимова Шоиста Салимовна 07.03.1969 йилда Ўзбекистон Республикасининг Сариосиё туманида туғилган. Миллати – тожик.

Отам ва онам 1988 йилда Тожикистон Республикаси, Душанбе шаҳар ЗАГС бўлимида рўйхатдан ўтиб турмуш қурганлар. Лекин, никоҳдан кейин онам ўз фамилиясида қолган ва Тожикистон давлати фуқаролигида бўлмаган. Укам – Нурбобоев Азизбек 1990 йилда Душанбе шаҳрида туғилган. Синглим – Хаитова Мунаввар 1998 йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган.

1992 йил 13 апрель куни Жиззах шаҳар 1-сонли давлат нотариал идораси нотариуси Ш.С.Абдухаликов томонидан тасдиқланган олди–сотди шартномаси асосида отам Н.И.Хаитов томонидан сотиб олинган Жиззах шаҳар, Азизбеков кўчаси, 100 – уйда жойлашган, № 5 квартирадан 1992 йилнинг сенябрь ойигача оиламиз билан яшаганмиз. 1992 йил 10 сентябрь куни Жиззах шаҳар, Азизбеков кўчаси, 100 – уйда жойлашган, № 5 квартирани Жиззах шаҳар 1-сонли давлат нотариал идораси нотариуси Ш.С.Абдухаликов томонидан тасдиқланган олди–сотди шартномаси асосида, отам Н.И.Хаитов Жиззах шаҳар, Азизбеков кўчаси, 100 – уйда жойлашган, № 5 квартирани сотганидан сўнг оиламиз онамнинг ота юрти бўлган Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманига кўчиб кетишган.

Онам Ш.С.Абдурахимовага 30.05.1995 йилда олдинги Ўзбекистон ССР паспорти асосида Сариосиё туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикасининг фуқоролик паспорти берилган. Отам Н.И.Хайитов Тожикстон Республикаси бўлганлиги учун Сариосиё туман ИИБ томонидан фуқоролиги бўлмаган (вид на жительство) шахсга тегишли қизил паспорт берилиб, миллати ўзбек деб қайд этилган ва анча пайтлардан буён Россия давлатида ишлаб юрипти.

1994 – 2004 йилларда мен Сариосиё туманидаги, № 32 – сонли умумтаълим мактабида, 2004 – 2007 йиллари Денов туманидаги касб – ҳунар коллежида таҳсил олганман. Биринчи марта 25.01.2005 йилда, иккинчи марта 12.08.2012 йилда Сурхондарё вилояти Сариосиё туман ИИБ томонидан CT 4091631 серия рақамли Ўзбекистон Республикаси фуқоролик паспорт берилган.

Бундан ташқари мен: - 2015 йил 29 март куни ўзим ўқиган 32 – умумтаълим мактаби биносидаги 615 – сайлов участкасида ўтганЎзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиб, Ўзбекистон Республикасининг тенг ҳуқуқли фуқороси сифатида Прзидентликга номзодлар ичида - Ислом Абдуғаниевич Каримовга овоз бериб, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида қайд этилган фуқоролик ҳуқуқимни тўлиқ адо этганман!

Юқорида баён этилган воқеа ва ҳолатларга тегишли барча ҳужжатлар менинг тўлақонли Ўзбекистон Республикаси фуқороси эканлигимни тасдиқлаб турипти ва улар Ўзбекистон Республикаси фуқоролиги тўғрисидаги қонунида қайд этилган барча талабларга тўлиқ жавоб беради.

Менинг ота–онам Тожикистондан Ўзбекистоннинг Жиззах шаҳрига 1992 йил апрель ойида келишган пайтида мен ҳали 4 ёшга тўлмаган гўдак бўлганман. Ушбу фактни тасдиқлаш учун оиламиз 13.04.1992 йилдан 03.09.1992 йилгача Жиззах шаҳар, Азизбеков кўчаси, 100 –уй, 5-хонадонда яшаганлигини тасдиқловчи Бобур маҳалласи фуқоролар йиғини томонидан 13.02.2015 йилда берилган № 422 – сонли маълумотнома олиб келишга мажбур бўлдик. Лекин, паспорт бўлимидагилар бу маълумотга ҳам шубҳа билан қараб, инобатга олмадилар. Сўнгра, отам 1992 йилда мазкур хонадонни сотиб олганлиги ва сотганлиги ҳақидаги нотариал олди – сотди шартномаларининг нусхаларини ҳам тақдим этдик. Бундан 23 йил олдинги ҳаётимизга оид минг машаққат билан тўпланган бу ҳужжатлар ҳам инобатга олинмасдан сансалорлик ҳануз давом этаётгани, Сариосиё туман ИИБ паспорт бўлими бошлиғи Б.А.Назаров бирон бир қонуний асоссиз янги русумдаги паспорт берилмаётганлиги ва менга ўхшаган жуда кўп фуқоролар янги паспорт олаолмасдан сарсон бўлиб юрганлигига гувоҳ бўлганлигим учун ушбу шикоятни ёзишга мажбур бўлмоқдаман.

Чунки, паспорт бўлмаса на фақат ишга кириш, ҳатто кўчада юриб бўлмайди. Отам Россияда ишлаб юрган бўлсада, узоқ йиллардан буён оиламиздан хабар олмаганлиги учун, бош фарзанд сифатида онам, ва укаларимнинг таъминоти менинг зиммамда. Ҳали яна ҳаёт кечириш ва оила қуришим учун ишлаб пул топишим лозим. Шу мақсадда 2012 йилда Россия давладида 8 ой ишлаб келгандим. Россияда бўлганлигим паспортимда қайд этилган ва қайтиб келганимдан сўнг белгиланган тартибда туман МХХБ мулозимлари текширувидан ўтганман ва бу ташкилот томонидан ҳеч қандай эътироз бўлмаган.

Мен 2005 - 2012 йиллар мобайнида Ўзбекистон фуқороси сифатида паспорт олганим, ёки бошқа мамлакат фуқоролигини қабул қилмаганим ҳолда,энди қандай асосга кўра, ёшим 27 га кирганида, шу пайтгача мавжуд бўлган фуқоролигим қаёққа йўқолиб қолганига ҳайронман?!

Ушбу мазмундаги ариза ва ушбу шикоятга илова этилган барча ҳужжатлар билан 2013 йилнинг декабрь ойидан буён Сариосиё туман ИИБга бир неча бор мурожаат этган бўлсамда ҳанузгача сансалорликдан ўзга бирор ижобий жавоб йўқ?!

Қ. Хаитов
Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани