19 August 2015
19:19 - Тошкентда яна бир бозорга ўт кетди
Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги озиқ-овқат улгуржи бозоридагида дўконларга ўт кетди. Ёнғин кеча, соат 21 атрофида бошланган. Ёнғинни бартараф этишга жалб қилинган ўнлаб ўт ўчирувчи машиналар бир неча соат ичида оловни ўчиришган. Маълумотларга кўра, улгуржи моллар бозорининг қарийб 90 квадрат метр жойи жиддий зарарланган, 4 та дўкон куйиб кетган.

Бугун улгуржи бозор мамурияти дўкон эгаларини бозор ҳудудида кўчиришга бошлади. Мазкур улгуржи бозор пойтахтнинг Талабалар шаҳарчасига ёндош собиқ “Юбилейний” спорт саройи, ҳозирги “Ўзкўргазмасавдо” маркази олдида жойлашган.