17 August 2015
22:26 - Туркия: Исломчилар партияси миллиётчилар билан ҳам коалиция қуролмади

Бу мамлакатнинг жорийдаги Бош вазири, ҳокимиятдаги исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси раиси Аҳмат Довудўғли 9 июлда Президент Ражаб Эрдўғондан янги ҳукумат қуриш топшириғини олган ва парламентаги бошқа уч партия лидерлари билан музокара бошлаган эди. Курдларнинг ХДП партияси билан коалиция қурилмаслиги биричи тур учрашувидаёқ маълум бўлди. Бошқа икки пария билан иккинчи тур музокаралари ҳам натижа бермади. 14 август куни сўлчиларнинг Жумҳурият Халқ Партияси билан коалиция бўлмаслиги эълон қилинган эди.

Бугун Аҳмат Довудўғлнинг Миллиётчи Ҳаракат Партияси раиси Давлат Боғчали билан иккинчи тур учрашуви ҳам фойдасиз тугади. Давлат Боғчали ўз партиясининг талаблари бажарилиши ҳақида ваъда ололмагани сабабли, АТП билан коалицияга кирмасликларини эълон қилди.

Аҳмат Довудўғли ҳукумат қуриш вазифасини президентга қайта топширишга ҳам, янги ҳукумат қуриш учун ҳаракатларини давом эттиришга ҳам ҳаққи бор. У иккинчи йўлни танласа ва баъзи масалаларда ЖХП ёки МҲПнинг баъзи талабларини бажариш йўлига ўтса керак. Аммо, 23 августгача бирон натижага эришолмаса, Конституцияга кўра, Президент Ражаб Эрдўғон янги парламент сайловлари эълон қилишга мажбур бўлади.