Кундалик хабарлар - 07 November 2015
12:32Шимолий Қибрисда бир адвокат аёл учта масжидда динамиклар орқали азон айтишни тақиқлатти, аслида, бу хусусда фатво чиқартириш керак
Миллиёт газетасининг хабарига кўра, Шимолий Қибрис Турк Жумҳуриятидаги Лефке шаҳарчасида Фейза Гўзалўғли исмли юрист аёл масжидларда азоннинг динамиклар орқали баланд овозлар билан ўқилиши одамларнинг тинчлигини бузаётганини сабаб қилиб кўрсатиб, бундай амалиётни тақиқлаш талаби билан маҳаллий судга мурожаат қилган экан, суд шаҳарчадаги учта масжидда динамиклар орқали бомдод намози олдидан азон ўқиш ва дуо қилишни тақиқлабди. Фейза Гўзалўғли ўз аризасида дуо араб тилида ўқилишидан норози эканлиг...
21:39Ислом Каримнинги югурдаги Рустам Азим ҳам ўзбекларни алдаш билан овора
Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч бир таҳлилсиз Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари, айни замонда, Молия вазири ҳам бўлган Рустам Азимнинг Тошкентда ўтказилаётган Халқаро Инвестицион Форумда айтган аҳмоқона гапларини тарқатдилар. Бу саводсиз иқтисодчига кўра, Ўзбекистонда 2016-2020 йиллари ҳам Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми 8 фоиздан ортиб борармиш. Бу ерда дарҳол таҳлил лозим. Маълумки, Ўзбекистон Президенти Исло...
19:50"Ҳаракат" яна ҳақ чиқди: Барак Обаманинг баёнотидан кейин Россия Мисрга учоқ учиришни тўхтатишини эълон қилди
АҚШ Президенти Синай яримороли осмонида ҳалокатга учраган русларнинг йўловчи учоғида бомба портлаган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларни гапиришга бошлагани бекорга эмас, деб аввалги хабаримизда айтилган эди. Мана, бир неча соат ўтар-ўтмас Россиянинг Федерал Хавфсизлик Хизмати фақат Синай яриморолигагина эмас, умуман Мисрга учоқлар учирмаслик ҳақида қарор чиқарди. Бундай қадам йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун қилингани алоҳида урғуланган. Бундан ҳам қизиғи, Россия Президенти Владим...
08:43"Бирлик"нинг оёққа туриш йилларидаги кучини билишни истаганлар бу видео-лавҳаларни кўринг
Биринчи видео-лавҳа 1989 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида "Ўзбек тили -давлат тили" талаби билан "Бирлик" тарафидан ўтказилган митинглардан олинган лавҳалардан иборат. Уларни кўриб ва ўша кунларни ўзбек миллатининг бугунги аянчли аҳволи билан солиштирганда кўзига ёш келмаганлар ўзбек эмас. Айнан шу митинглардан ваҳимага тушган ва куни яқинлашиб қолганини сезган Ислом Карим Салой Мадамин бошчлигидаги ҳаромийларни сотиб олиб, уларнинг қўли билан "Бирлик"ни парчалади ва Лубянка тарафидан яратилаёт...
07:30Бу эътиборга лойиқ: Обама ҳам русларнинг Мисрда ҳалокатга учраган учоғида бомба бўлиши эҳтимоллигини гапирди
АҚШ Президенти Барак Обама ҳам Мисрнинг Синай яримороли осмонида ҳалокатга учраган русларнинг йўловчи учоғида бомба портлаган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларни гапиришга бошлабди. Бу ҳақда Reuters агентлиги СNN телеканалида тарқатилган Обаманинг сўзларига асосланиб ёзган. Обама шундай дебди: "Бирон нарса гапиришдан аввал ўз тадқиқотларимизни ўтказишимиз ва ўз истиҳборат органларимизнинг хулосаларини эшитишимиз лозим. Аммо, у учоқда бомба борлигининг эҳтимоллиги аниқ бор". Аввал бунда...
02:31Нурсултон Назарбой Лондон ва Парижда юксак даражали учрашувларда , Ислом Карим Оқсаройдаги инида карисларининг вазир ўринбосари билан биргаликда
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой икки кундан бери Лондон ва Парижда юксак даражали учрашувлар ўтказаётгани, европалик инвесторларни Қозоғистонга таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар берар экан, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Оқсарой ва Кўксарой номли инларидан чиқмасдан ҳаётини ўтказаётгани, ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатини Лубянканинг топшириғи билан ўлдираётганини ҳам урғулардик. Танқидларимиз қулоғига етиб борди, шекилли, Ислом Карим инида ўтирмаётгани ва инида ўтириб ҳам катта и...
22:28Яхши хабарлар ҳам йўқ эмас бизда: Навоий вилоятида бир оилада тўрт қизалоқ туғилди
Яқинда Фарғона вилоятида бир йўла тўрт эгизак туғилгани ҳақида хабар берилган эди. Худди шундай қувончли воқеа Навоий вилоят перинатал марказида ҳам рўй берди. Карманалик Дилфуза Ниёзова бир йўла тўрт қизалоқнинг онаси бўлди, дейилади маҳаллий ахборот воситаларида тарқатилган хабарларда. Вазни 1520 граммдан 2300 граммгача туғилган чақалоқларнинг барчаси соғлом дунёга келибди. Уларга Фотима, Зуҳра, Заҳро ва Зулайҳо деб исм берилибди. Улар омон-эсон улғайсин, вақти келиб ўзлари она бўлиб, ф...
21:19Нурсултон Назарбой Лондондан Парижга келди, бизнесс эгаларини Қозоғистонга чақирмоқда, Ўзбекистон нима қилади?
Бугун Францияга расмий ташриф билан келган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбойнинг бу ердаги ҳамкасбидан ташқари катта бизнесс эгалари ва вакиллари билан ҳам учрашувлари режалаштирилган. Бу ҳақда Казинформ агентлиги хабар берди. Қозоғистон президенти бундан аввал Францияга 2012 йили бўлган, Франция Президенти Франсуа Оланд эса, 2014 йили Остонага келган экан. Бугун Парижда икки президент учрашгани ҳақида ҳали хабар йўқ. Аммо, эрталаб Нурсултон Назарбой машҳур Peugeot Citroёn авто-ширкати б...
18:43Путин учун яхши хабар: Европа банки Россияда ЯИМ бу йил 4,5% эмас, бор-йўғи 4,2% га ўпирилишини прогноз қилди
Европа Реконструкция ва Тараққиёт Банкига кўра, 2015 йилнинг натижалари бўйича Россияда Ялпи Ички Маҳсулот аввал тахмин қилинаётгандек 4,5% эмас, бор-йўғи 4,2% ўпирилиб тушар экан. Бу банк май ойидаги прогнозларида Россиянинг Ялпи Ички Маҳсулоти йил охиригача 4,5% га тушишини проноз қилганди, мана энди йил охирига 1,5 ой қолганда, тушуш 4,2 фоиз бўлиши билдирилди. Маълумки, ЯИМ - давлатлар иқтисодининг асосий кўрсатгичидир. Мутлақо кўпчлик мамлакатлара бу кўрсатгич озми-кўпми ортиб боарди. Ғарб...
16:02Инглизларнинг Daily Mail газетаси Қиролича ва оиласини диктатор Нурсултон Назарбойнинг оёғи остига ётишда айблади
Бу газетада эълон қилинган мақола сарлавҳасининг ўзиёқ ҳамма нарсани англатади - "Қозоғистон диктатори учун қизил гилам тўшалди: Қиролича ва Йорк Герцоги Андрю (шаҳзодалардан бири - "Ҳаракат") баҳсли ҳукмдор Назарбоевни фахрий қорвул билан кутиб олиш маросимида ерга ётдилар." Мақолада 75 ёшли Нурсултон Назарбоев темир мушти билан собиқ совет республикасини 26 йилдан бери бошқариб келаётгани, бу йил шубҳали 98 фоиз овоз билан қайтадан президентлтикка сайлангани, ҳозир отаси билан Лондонга келган...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведенияЧитать дальше...
Самат Мурод
Добавить сведенияЧитать дальше...