05 November 2015
22:28 - Яхши хабарлар ҳам йўқ эмас бизда: Навоий вилоятида бир оилада тўрт қизалоқ туғилди
Яқинда Фарғона вилоятида бир йўла тўрт эгизак туғилгани ҳақида хабар берилган эди. Худди шундай қувончли воқеа Навоий вилоят перинатал марказида ҳам рўй берди. Карманалик Дилфуза Ниёзова бир йўла тўрт қизалоқнинг онаси бўлди, дейилади маҳаллий ахборот воситаларида тарқатилган хабарларда.

Вазни 1520 граммдан 2300 граммгача туғилган чақалоқларнинг барчаси соғлом дунёга келибди. Уларга Фотима, Зуҳра, Заҳро ва Зулайҳо деб исм берилибди.

Улар омон-эсон улғайсин, вақти келиб ўзлари она бўлиб, фарзандлар кўришсин. Аммо улар улғайгунча биз миллат ва мамлакататни ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш устида ўйлашимиз керак. Улуғ бобокалонимиз Алишер Навоий айтган сўзларни ҳеч қачон ёдимиздан чиқармайлик: "Одам эрсанг демагил Одами, ониким йўқ халқ ғамидан ғами". Акс ҳолда, Фотима, Зуҳра, Заҳро ва Зулайҳолар бизни кечиришмайди