06 November 2015
19:50 - "Ҳаракат" яна ҳақ чиқди: Барак Обаманинг баёнотидан кейин Россия Мисрга учоқ учиришни тўхтатишини эълон қилди
АҚШ Президенти Синай яримороли осмонида ҳалокатга учраган русларнинг йўловчи учоғида бомба портлаган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларни гапиришга бошлагани бекорга эмас, деб аввалги хабаримизда айтилган эди. Мана, бир неча соат ўтар-ўтмас Россиянинг Федерал Хавфсизлик Хизмати фақат Синай яриморолигагина эмас, умуман Мисрга учоқлар учирмаслик ҳақида қарор чиқарди. Бундай қадам йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун қилингани алоҳида урғуланган. Бундан ҳам қизиғи, Россия Президенти Владимир Путин бу қарор тўғри эканлигини билдири, феълан бу қарорни тасдиқлабди. Шубҳа йўқки, аслида Путин ФХХга шундай қарор чиқариш ҳақида кўрсатма берган..

Агар, дейди мухбиримиз, иккинчи тахминимизҳа тўғри бўлиб, Обама русларни шундай қадамга мажбур қилиш учун фактларга асосланмаган, прооакацион баёнот бериб, русларни бундай қадам қилишга мажбурлаган бўлса, ҳамма "Ҳаракат"га офарин дейиши керак бўлади.