23 June 2016
07:51 - “Лукойл” Ўзбекистонга киритган инвестициялари ҳажмини қарийб 40 фоизга қисқартирди

Россиянинг "Лукойл" ширкати 2016 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистондаги қидирув ва ишлаб чиқариш учун 5,96 миллиард рубль (тақрибан $93,549 млн) инвестиция киритди. Кun.uz нашрининг хабарига кўра, мамлакатимиздаги қидирув ва ишлаб чиқариш ишларига сарфланган капитал ҳажми ўтган йилнинг январь-март ойларида 9,956 миллиард рубль (160 миллион АҚШ доллари) дан жорий йилнинг биринчи чорагида 5,956 миллиард рублгача, яъни 40,18 фоизгача қисқарган.

Айни пайтда ширкатЎзбекистонда учта лойиҳани амалга ошириш устида ишламоқда. Бугунги кунга келиб компаниянинг Ўзбекистонда қазиб тўпланган гази 32 миллиард кубометрдан ортди. “Лукойл” 2020 йилга қадар Ўзбекистонда бир йилда 17-18 миллиард кубометр газ қазиб олишни режалаштирмоқда.